Саломатлик

Бурун битиб қолганида нима қилиш зарур?

Наима УБАЙДУЛЛАЕВА, тиббиёт фанлари номзоди:

– Аслида, бурун битиши тумовдан дарак беради. Бундай пайтда  шиллиқ модда ажралиши билан бурун бўшлиғидаги бактериялар ва бошқа инфекция қўзғатувчилар чиқиб кетади.

Организмнинг касаллик қўзғатувчи бактериялардан халос бўлиши учун бурунни денгиз тузи ёки истеъмол содаси қўшилган эритма билан ювиш керак. Бунда бошни ён томонга эгиб, буруннинг бир тешигига эритмани оз-оздан қуйиш лозим. Шунда эритма буруннинг иккинчи тешигидан оқиб чиқади.

Бурун битиб қолганида кўпчилик дорихонада сотиладиган махсус томчилардан фойдаланади. Лекин бундай томчиларни керагидан кўп ишлатиш оқибатида бурун шиллиқ қавати қуриб қолиши мумкин. Натижада, бактериялар кўпайишда давом этади. Агар бурун битиши сизни жуда қийнаётган бўлса, шифокор маслаҳати билан иш тутинг.

Манба: Darakchi.uz