Саломатлик

Дағаллашган товонларни парваришлаймиз

Дағал товонларни уй шароитида ҳам тез таъсир қилувчи ванналар ёрдамида парвариш қилиш мумкин.

Энг самарали воситалардан бири оддий кир совун ҳисобланади. Товонларнинг дағаллашган терисини ухлашдан олдин кир совун солинган иссиқ ванна буғи ёрдамида юмшатинг ва совун суриб қўйинг. Кейин эса товонни плёнка билан ўранг ва пайпоқ кийиб ухланг. Эрталаб махсус қирғич ёрдамида бемалол товонингизни тозалашингиз мумкин.

Қуруқшаган товонларни юмшатишнинг яна бир усули – сода ва тузли ванна. Идишдаги иссиқ сувга бир хил миқдорда сода ва туз солиб ярим соат давомида буғ устида тутиб туринг. Кейин эса товонларни қириб ташланг, сочиқ билан қуритинг ва жуда ёғли крем суриб қўйинг. Устидан плёнка ураб пайпоқ кийинг.

Дағаллашган терини юмшатишда крахмал ҳам яхши ёрдамчи бўла олади. Идишдаги илиқ сувнинг ҳар бир литрига 2 ош қошиқдан крахмал аралаштиринг ва оёқларингизни 20 дақиқа давомида шу сувга солиб ўтиринг.

Манба: Daryo.uz