Ошхона

Дастурхонга мева кесиб қўйиш усуллари

Чиройли шакл берилган мевалар дастурхон кўркига янада кўрк бағишлайди. Умуман олганда, бу қийин иш эмас, фақат баъзи қоидаларга риоя қилиш кифоя.

  • Мева танлашда янги узилганлиги, шикаст етмаганлиги ва эзилмаганлигига эътибор беринг, акс ҳолда улардаги доғ ва ғадир-будур қисмлар яққол кўзга ташланиб қолади.
  • Кесишдан аввал меваларни яхшилаб ювиб, артишни унутманг, улар ҳўл бўлмаслиги керак.
  • Меваларни меҳмонлар келгач, дастурхонга тортиш олдидан кесган маъқул, чунки бўлакланган мевалар тезда қорайиб қолади.
  • Мева кесишда жуда ўткир пичоқдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
  • Кесилган меваларга иштаҳани очувчи кўриниш бериш учун уларга желатиндан тайёрланган желе суриб чиқиш мумкин.
  • Идиш тўғри танланган бўлиши лозим, у оппоқ рангда бўлгани маъқул.

Қуйида эса меваларни дастурхонга тортиш усулларидан баъзилари билан танишишингиз мумкин.

uq_QtBl6dZ8

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_7

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_6

krasivaya_narezka_fruktov_na_tarelke_2

Fruktovaya-narezka3

frud19

Fruit baskets