Зарур масаллиқлар: 250 гр. товуқ гўшти, 3 та помидор, 2 бўлак қовурилган нон, майонез, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 чой қошиқ лимон шарбати, 1 бўлак саримсоқпиёз, майонез, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Барча масаллиқларни бир хил катталикда сомонча шаклида тўғранг.
2. Товуқ гўштига туз ва мурч сепиб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
3. Майонезга лимон шарбати қўшиб, туз, мурч ва эзилган саримсоқпиёз солинг.
4. Ликопчага товуқ гўштининг ярмини солинг. Кейин помидорнинг ярмини. Майонезли аралашмани солиб, яна товуқ гўшти, помидор ва юзига қовурилган нон бўлакларини жойланг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.
2 кишилик.
Манба: Darakchi.uz