Биласизми?

Дидсизлик белгилари: Кийинишда йўл қўймаслик шарт бўлган беш қоида

Гўзал опа-сингилларимиз сўнгги урфда кийинишга ҳаракат қиларканлар, муваффақиятсиз экани олдиндан аниқ ва кишининг дидсиз эканини билдириб қўювчи уйғунликлардан тийилишга ҳаракат қилиши лозим.

Қоплонча принт

Признаки-безвкусицы-1-600x600

Кўплаб таниқли дизайнерларнинг коллекциялари жониворларнинг териси услубидаги матолардан тайёрланган либослар мунтазам учраб туради, бироқ кундалик ҳаётда бундай кийим камдан-кам ҳолатларда эгасига обрў келтиради.

Масалан, «қоплонли» туфли сотиб олаётганингизда уни нима билан ва қайси жойга кийиб бора олишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Яна, бу туфли шкафингиздаги либосларингизга мос тушадими-йўқми, бу ҳам бир масала.

Бошқа ўлчамдаги кийим

Бир ўлчам кичкина футболка қоматнинг барча камчиликларини омма эътиборига ҳавола қилади, бир ўлчам катта пиджак эса устингизда осилиб, худди турмуш ўртоғингиз костюмини кийиб олгандек тасаввур уйғотади. Либосларни сотиб олишдан аввал уларни кийиб, ўлчамлари мос келишини албатта текшириб кўринг.

Брендларнинг йирик номлари

Признаки-безвкусицы-2-507x600

Таниқли дизайнерлар ҳеч қачон катта қилиб Versace, Dolce & Gabbana, Dior ва ҳоказо ёзувлар туширилган кийим чиқармайди. Фақат хитойлик майда ишлаб чиқарувчилар шундай қилиши мумкин ва, стилистларнинг фикрича, бу жуда арзон ва дидсиз кўринади.

Ўта ялтироқлик

Сунъий қимматбаҳо тошлар ва ялтироқ бисерлар билан жилоланган оқшом либоси кечки базмларда ўзгача бир тароватга эга бўлар, бироқ кундузи ялтироқ кўйлак бироз беўхшов кўринади десак, ишонаверинг.

Ноўрин колготкалар

Терингиз рангига мос капрон колготкаларни сотиб олинг. Очроқ рангли терида жигарранг колготкалар ёки қорайган оёқларда оқ колготкалар жуда бир нотабиий кўринади.

Бу — ўз ташқи кўринишингизни тартибга келтиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларнинг бир қисми, холос. Энг асосийси — ҳар нарсанинг меъёри яхши, шуни ёддан чиқарманг. Мабодо бунга шубҳа қилсангиз, классикага мурожаат қилинг — бундан ҳали ҳеч ким ютқазмаган.

Манба: Daryo.uz