1. Дўлма учун карам ҳарид қилганингиз маъқулроқ. Карамнинг кичикроқ ва юмшоқроғини танланг.
2. 10 дақиқа қайнагандан сўнг, ўрта оловда қайнаётган карамни эҳтиёткорлик билан битта-биттадан карам баргини ажратиб ликопчага олаверинг. Агар у юмшамаган бўлса яна сувда бироз турсин, аммо пишиб кетмасин.
3. Яна битта сир: карам барги юмшоқ бўлиши учун уни ҳарид қилгандан сўнг халтага солиб, музлатгичнинг музxонасига қўйинг. Дўлма тайёрлашдан олдин уни хона ҳароратида эритганингизда барглари юмшаб кетади.
4. Карамни пиширишдан аввал қиймасини тайёрлаб қўйсангиз, туз ва зираворлар сингиб, қиймангиз шира тортади. Дўлма қиймасига гўшт, гуруч, кўкатлар, саримсоқ пиёз, пиёзларни майда қилиб тўғраб солинг. Шунда таомингиз жуда хушбўй бўлиб пишади.
5. Дўлмани тўғри ўраш учун аввал карам баргининг ички қисмини ўгириб олинг, қаттиқ жойи бўлса, олиб ташланг. Ўртача карам баргидан 2 та ёки 3 та дўлма тугса бўлади. Қиймани баргнинг бир четига солиб, аввал унинг четларини ёпиб ўранг. Агар очилиб кетишидан қўрқаётган бўлсангиз тоза ип билан маҳкамлаб қўйинг, ёки тиш ковлагичдан фойдаланинг.
6. Дўлмаларни олдиндан тайёрлаб олинган қайлада 40 дақиқа давомида пишириб олинг. Таом янада мазали ва хуштаъм бўлиши учун қайлага бир икки қошиқ сметана ва дафна баргидан солиб юборинг. Шу қоидаларга риоя қилсангиз, дўлмаларингиз ҳам ширадор, ҳам очилиб кетмайдиган бўлади.
Манба: Darakchi.uz