Маданият

Доимо урфда бўладиган кийим-кечаклар

Шундай тенденциялар борки, мода ўзгарса ҳам узоқ вақтгача сақланиб қолади.

Оч кўк кўйлак

Кўк – тозалик, софлик ва гўзаллик ранги. Бу рангнинг ҳар хил тусларидан йил мавсумларига мос қилиб тикилган кўйлаклар ҳамма аёлларга ярашади. Ёзда шойи ёки пахта матолардан енги калта қилиб тикилган, совуқ мавсумда эса узун енгли ва ёқаси тик кўйлакларни кийишингиз мумкин. Бу либосларга гулли тақинчоқлар жуда мос тушади.

Гулдор буюмлар

Майда гулли кўйлагингизни ёз пайтлари маза қилиб киясиз. Агар сиз нозикроқ услубни маъқул кўрсангиз Dolce&Gabbana андозасидаги йирик гулли кўйлакларни танлашингиз мумкин.

Нўхат гулли кўйлак

Бизга ҳар хил кўринишдаги нўхат (майда, йирик, юрак шаклдаги) расмли кийимлар жуда ёқади. У ҳатто қишда ҳам ўз актуаллигини йўқотмайди – нўхат расмли свитерлар ёки шарфлар кимга ярашмайди дейсиз?

Aбстракция

Ранглар ўртасидаги чегара аниқ ёки мутаносиб бўлиши шарт эмас. Охирги мавсумнинг энг асосий услубларидан бири – ажойиб таассурот қолдирувчи турли хил бўёқлар тасвири. Масалан, ёзда абстракт тасвирли футболкалар жуда актуал ҳисобланади, қишда эса свитер, шим ҳатто иссиқ кўйлакларни ҳам кулранг кардиган билан кийсангиз бўлади.

Манба: Daryo.uz