Ошхона

«Фантазия» таоми - жуфтингизга жуда ёқади!

Зарур масаллиқлар: 400 гр. гўшт қиймаси, 200 мл. томат шарбати, 150 гр. пишлоқ, 100 гр. нон, 3 бош пиёз, 3-4 бўлак саримсоқпиёз, 4 та картошка, 2 дона помидор, 1 дона тухум,сут, кўкатлар, туз.

Тайёрланиши: 1. Картошкаларни пўстидан тозалаб, тузли сувда қайнатинг. Пишгач, эзиб, пюре тайёрланг.

2. Пиёз ва саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг. Нонни сутда ивитинг.

3. Гўшт қиймасига ивитилган нон, пиёз, саримсоқпиёз, тухум, майдаланган кўкатлар, туз ва мурч солиб, яхшилаб аралаштиринг. Қиймадан котлетлар ясанг.

4. Котлетлар юзасига картошка пюредан солинг.

5. Оловга чидамли идишга томат шарбатини солиб, котлетларни жойланг. 180 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг. Сўнгра юзига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб, яна 10 дақиқа газ печида қолдиринг. Таомни дастурхонга помидор бўлаклари ва кўкатлар билан безаб тортинг.

1 соат

4 кишилик

Манба: Darakchi.uz