Биласизми?

Фастфуд қандай зарар етказиши аниқланди

Германиянинг Бонн Университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, инсон иммун тизими фастфудга худди бактериал инфекцияга бўлгани каби реакция билдиради. Ҳаттоки соғлом овқатланишга ўтиш ҳам етказилган зарарни тўғирлай олмайди.

Биологлар шундан бошлашдики, тажриба сичқонларини тўйинтирилган ёғлар, шакар ва тузларга бой, бироқ сабзавотлар, мевалар ҳамда бириктирувчи тўқималар кам бўлган «ғарбий» парҳезга ўтказишди. «Бу носоғлом озиқ сичқонлар қонида муайян иммун ҳужайралари, айниқса гранулоцитлар ва моноцитлар сонининг кутилмаган тарзда кўпайишига олиб келди, - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Анет Крист. - Бу суяк илигидаги аввалги иммун ҳужайраларига зарар етганидан дарак беради».

Олимлар буни билиб олгач, шундай парҳез нафақат ўткир яллиғланиш реакциясини рағбатлантириши, балки аввалги ҳужайралардаги маълум бир генларни фаоллаштиришини аниқлашди. Бу ҳужайралар тана иммунитет ҳужайраларининг тарқалишига масъул ва – яқинда топилгани каби – ўзига хос хотирага эгадир. Зарар етганидан сўнг ҳимоя механизмлари юқори тайёрлик ҳолатида бўлади, шунинг учун улар янги ҳужумга тезроқ муносабат билдириши мумкин.

Ушбу ҳолатда эса иммун тизимининг дастурланиш бўйича табиий жараёни вирус ёки бактерия туфайли эмас, балки маълум бир парҳез сабабли бошланган. Ҳайвонлар қон ҳужайраларини яқиндан ўрганиш инфламмасома борлигини кўрсатди, у оқсил комплекси бўлиб, инфекцияларни аниқлаш ва яллиғланиш жараёнларини фаоллаштириш учун жавоб беради.

Бундай яллиғланиш реакцияси одатда диабет, юрак касалликлари ва аутоиммун хасталикларига хос. Олимлар носоғлом таомлар иммун тизими бузилишига боғлиқ экани ҳақида биринчи марта гапираётганлари йўқ, аммо узоқ муддатли таъсирларнинг дастлабки далили уларда жиддий хавотир келтириб чиқарди. Ғарб мамлакатларида диабет билан касалланган оғир вазнли одамлар сони ортиб бораётгани ҳисобга олинса, фастфуд соғлиққа жуда жиддий зиён етказаётгани борасида далиллар кўпайганини ҳам кўриш мумкин, деб ёзади New Atlas.

Манба: Kun.uz