Тиббиёт тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. У билан биргаликда нима зарарли-ю, нима фойдали эканлиги тўғрисидаги тушунчалар ҳам тубдан ўзгариб кетяпти.
Янги тадқиқотлар натижалари ва диагностиканинг илғор услублари билан қуролланган олимлар илгари соғлом турмуш тарзи тушунчасининг асоси ҳисобланган фикрларни кескин инкор қилмоқда.
Кеч соат 18.00 дан кейин овқатланиш мумкин эмас
«Организм овқатланишдаги 12−14 соатлик танаффусни очлик деб қабул қилади, — дейди Биринчи Москва давлат тиббиёт университети профессори Татьяна Пилат. — Овқатланиш орасидаги узоқ танаффусларда қондаги глюкоза миқдори кескин тушиб кетади, бу эса назорат қилиб бўлмайдиган иштаҳа пайдо бўлишига олиб келади».
Замонавий нуқтаи назар. Албатта, тунда тўйиб овқатланиш маъқул эмас. Лекин енгил овқатланиш (ачитилган сут маҳсулотлари, қайнатилган сабзавотлар, янги узилган мевалар ва бошқалар) зарур. Бевосита ухлаш олдидан бир пиёла қатиқ ичиш тавсия қилинади — бу очлик ҳиссидан қутқаради ва меъда-ичак йўли фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Имкони борича узоқроқ ухлаш керак
«Уйқуга бўлган эҳтиёж генетик жиҳатдан белгиланган ва ўртача 7—8 соатни ташкил қилади, — тушунтиради МДТУ қошидаги 3-клиника шифокори Михаил Полуэктов. — Давомли уйқуга эҳтиёж сезиш — носоғломлик белгиси. Инфарктга, инсультга ва тўсатдан ўлимга олиб келувчи касалликларга чалинган беморлар узоқ (10−12 соатдан) ухлаши исботланган».
Замонавий нуқтаи назар. Одамга саккиз соатлик уйқу тўлиқ етарли бўлади. Агар сиз мунтазам равишда узоқ ухласангиз ва уйқуга тўймасангиз, унда шифокор текширувидан ўтишингиз керак.
Ёмон кайфият билан курашиш керак
«Ёмон кайфият — мутлақо нормал, баъзи ҳолларда эса — ҳаётий зарур ҳолат, — дейди нейропсихолог Светлана Шишкова. — Ўзини сунъий равишда дадил бўлишга мажбур қилиш керак эмас».
Замонавий нуқтаи назар. Йиғлагиси келганда ўзини кулишга мажбур қилиш тўғри эмас. Кўнгил ғашлиги умид ва ишончга тўлган жилони эритиб юборишга, муаммони аниқлашга ва уни бартараф қилиш йўлларини топишга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz