Биласизми?

Газ печини тозалашнинг 6 усули

  • Газ печини тозалашга киришган бўлсангиз, аввало унинг ичини қоғоз сочиқча билан артиб олинг. Сўнг кўпикли сувда хўлланган губкада тозаланг. Газ печи патнисига озгина идиш ювиш воситаси ҳамда сув қуйиб, газ печини 120 даража иссиқликда ёқинг. Печнинг эшиги 30 дақиқа ёпиқ турсин. Патнисдаги сув буғланиб, печнинг кирланган, ёғ томган жойлари тозалашга осонлашади. Газ печи совигач, нам матода ҳамма жойини артиб олиш керак.
  • Газ печи деворлари ҳамда эшик ойнасидаги доғ ва бошқа кирларни кетказишда истеъмол содаси, лимон кислотаси қўл келади. Бунинг учун барча маҳсулотлардан бир чой қошиқдан олиб, аралаштирилади. Газ печи ичкариси ва эшигини хўл матода артиб, сўнг матони аралашмага ботириб, кир жойлари ишқалаб чиқилади. 15 дақиқадан сўнг тоза матода артиб ташлаш лозим.
  • Газ плитасининг устки қисми ва печдаги катта бўлмаган кирланишларни сув ҳамда уксуснинг тенг миқдордаги аралашмаси билан тозалаш мумкин.
  • Ёғлардан қолган кирларни кетказишни муаммо деб ҳисобламанг. Уксус ва сувни тенг миқдорда аралаштириб, тозалаш лозим бўлган жойларини артиб чиқинг. Сўнг озгина истеъмол содасидан сепинг. Уксус ҳамда сода реакцияга киришиб, газ плитаси устидаги ёғларни парчалайди. Агар сизга уксуснинг ҳиди ёқмаса, унинг ўрнига лимон кислотасини ҳам ишлатишингиз мумкин.
  • Газ печини оддийгина нашвадил спирти билан ҳам тозаласа бўлади. Нашвадил спиртида хўлланган мато билан артилади. Кейин газ печини 10 соат давомида очмасликка ҳаракат қилинг, яхшиси бу ишни тунда қилган маъқул. Эрталаб тоза мато билан барча юзаларни артиб, ҳид тарқаб кетиши учун газ печини бироз очиб қўйинг.
  • Яхши тозаловчи воситалардан бири бу — аммиак. Газ печи патнисига 200 мл ана шу моддадан қуйиб, қолган қисмини сув билан тўлдиринг. Матони бу аралашмада хўллаб олинг. Патнисни эса газ печи ичига 30 дақиқага тиқиб қўйинг. Қўлингизга резина қўлқоп кийиб, газ плитасининг юзасини хўлланган мато билан артиб чиқинг. Ярим соатдан кейин газ плитасининг юзаси ва ичини тоза мато билан артиб олинг.

Манба: Darakchi.uz