Ошхона

Гўштли ўрама - бир хилликдан чекинамиз!

Зарур масаллиқлар: 750 гр. гўшт қиймаси, 500 гр. мол гўшти (суяксиз), 250 мл. сут, 250 мл. шўрва ёки сув, 150 гр. пишлоқ, 8-10 та салат барги, 1 дона тухум, 1 бўлак оқ нон, 1 бош пиёз, 3 ош қошиқдан сариёғ ва ун, 1 чой қошиқ долчин, туз.

Тайёрланиши: 1. Нонни ивитинг, пиёзни майдалаб тўғранг.

2. Салат баргини тузли сувда 5-7 дақиқа қайнатиб, кейин совуқ сувда чайиб олинг. Сувини яхшилаб силқитишни унутманг.

3. Гўшт қиймасига пиёз, ивитилган нон, тухум, туз, мурч, майдаланган кўкатлар, долчинни қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин ёғланган қолипга солиб, қиймани «буханка» нон кўринишига келтиринг.

4. Гўшт устидан карам япроқларини ўранг. Гўштни юпқалаб узунасига кесинг-да, уни карам устидан жойлаштиринг. Ўрамани 150-175 даражада қиздирилган газ печига 45 дақиқага қўйинг. 5. Соус тайёрлаш учун ўсимлик ёғини қиздириб, ун, сут ва шўрвани солиб, 5 дақиқа қайнатинг. Сўнгра қирғичдан ўтказилган пишлоқни қўшиб, туз, мурч сепинг.

6. Ўрамани тайёр бўлгач, соусни солинг-да, яна 20 дақиқада газ печида қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.

5 кишилик.

Манба: Darakchi.uz