Гўзал бўлиш — осон эмас, айниқса сизда вақт ва пул ресурслари чекланган бўлса. Хайрият, қўл остидаги масаллиқлар ёрдамида ўзини тартибга келтиришнинг синалган усуллари бор.
Нормал тери учун оқсилли ниқоб
Битта тухум оқини 1 ош қошиқ буғдой уни ва 1 чой қошиқ асал билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани юзингизга суринг. Ўн дақиқадан сўнг нам пахта билан артиб ташланг. Бундай ниқобдан кейин тери майинлашади ва тетиклашади.
Оқартирувчи ниқоб
Петрушка (кашнич)ни яхшилаб майдалаб, 1 ош қошиғини шунча миқдордаги сметана ва 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Яна 10 томчи А витаминидан қўшинг. Массани юзингизга 10—15 дақиқага суринг, сўнг аввалига илиқ, кейин эса совуқ сувда ювиб ташланг.
Ажинга қарши ниқоб
2 ош қошиқ қуруқ кўк нўхат олинг ва яхшилаб эзинг. 2 ош қошиқ сут зардобидан қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Массани юпқа қилиб юзга суринг. 10—15 дақиқадан сўнг чойга ёки доривор ўтлар қайнатмасига намланган пахта билан артиб ташланг.
Ёғли тери учун тинчлантирувчи ниқоб
2 ош қошиқ қуюқ ёгуртга 2 ош қошиқ сут ва ярим ош қошиқ картошка крахмалидан қўшинг. Аралаштириб, ҳосил бўлган массани юзга суринг. 15 дақиқадан сўнг совуқ сув билан ювиб ташланг. Бу ниқоб терини ортиқча ёғдан халос қилади ва майинлаштиради.
Ҳар қандай ниқобни суришдан олдин терини тозалашни, суриб бўлгач эса, бироз намлантирувчи крем суришни унутманг. Шунда натижа янада сезиларлироқ бўлади.
Манба: Daryo.uz