Маданият

Гўзаллик ва саломатлик учун карам

  • Карам барглари қайнатилган сув билан ҳар куни юз ва бўйин терисини тозалаш мумкин.
  • Юз терингиз ёғли бўлса, карам ва бодринг шарбатидан тенг миқдорда аралаштиринг. Ҳафтасига уч марта ушбу  лосьон билан юз ва бўйин терисини артинг.
  • Юзларингизда сепкил ёки доғ бўлса, карам шарбатига докани ботириб олиб, муаммоли жойга 10 дақиқага қўйинг. 30 кун давомида кунора ушбу муолажани амалга оширинг.
  • Агар бошингиз оғриётган бўлса, карам баргини оғриқ турган жойга боғлаб қўйиш мумкин.
  • Карам баргини майдалаб, сутга солиб қайнайтинг. Иссиқ ҳолида терининг кўкарган, лат еган жойига суртинг. Бирор мато билан боғлаб қўйиш ҳам мумкин. 40 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
  • Сийрак ва тўкилувчан сочлар учун карам, лимон ва исмалоқ шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, 20 дақиқага сочларга суртиб қўйиш кифоя.
  • Қўлларингиз дағаллашган бўлса, карам шарбати билан ҳафтасига икки марта ванна қилиш ёрдам беради. Фақат муолажадан сўнг крем суртишни унутманг.
  • Янги карам шарбатини кунига 4-5 марта сўгал устига суртиш фойда беради. Докани карам шарбатига ботириб, кечаси сўгал устига боғлаб қўйиш ҳам мумкин.
  • Карам баргларини қайноқ сувга солиб қўйинг. Улар юмшгач, юзингизга ўсимлик ёғи суртинг-да, карам баргларини қўйинг. 20 дақиқадан сўнг мойчечак дамламаси билан ювинг.

Манба: Darakchi.uz