Ошхона

Гуручдан гумбаз - фақат ош пишираверасизми?

Зарур масаллиқлар: 600 гр. гўшт қиймаси, 2 стакан гуруч, 75 мл. ўсимлик ёғи 1 бош пиёз, 4 бўлак саримсоқпиёз, 1 дона булғор қалампири, ярим боғ кўкатлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Гуручни қайноқ сувга солиб, 10 дақиқа ивитинг-да, сўнгра совуқ сувда яхшилаб ювинг. 4 стакан сув солиб, қозон қопқоғини ёпиб, паст оловда 25-30 дақиқа димланг.

2. Сабзавотларни майдалаб тўғраб, гўшт қиймаси билан қовуринг. Туз, мурч қўшинг. Пишишига оз қолганда майдаланган кўкатларни соласиз.

3. Чуқурроқ қолипга зар қоғозни жойланг. Ўсимлик ёғидан суртинг-да, димланган гуручнинг ярмини солиб, идиш бўйлаб ёйиб чиқинг. Кейин гўшт қиймасини соласиз. Ва қолган гуручни бир текис қилиб ёпасиз. Зар қоғоз билан таом устини беркитиб, 200 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

4 кишилик

1 соату 20 дақиқа

Манба: Darakchi.uz