Ошхона

Гуручли пироглар

Зарур масаллиқлар: 2 ст. сув, 1 ст. ўсимлик ёғи, 5-6 ст. ун, ярим чой қошиқ туз ва истеъмол содаси. Ичига солиш учун: битта пиёз, ярим кг. мол гўшти қиймаси, ярим ст. гуруч, 2 та қайнатилган тухум, ярим чой қошиқдан зира, мурч, ош тузи. Устига бир дона тухум сариғи, седана уруғи.

Тайёрлаш: 1). Сирли идишга сув, ўсимлик ёғи, туз ва истеъмол содасини солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, оловдан олиб, оз-оздан ун қўшиб, хамир қоринг.

2). 1 ош қошиқ сариёғ солинган товада майда тўғралган пиёзни қизартириб қовуринг. Кейин гўшт қиймасини солиб, 10-15 дақиқа аралаштириб туринг.

3). Тозаланган гуручни қовурилаётган масаллиққа солиб, устидан ярим ст. қайнаган сув қўшинг. Сўнг зираворларни солиб, 15-20 дақиқа димланг. Тайёр бўлгач, тўртбурчактўғралган тухумдан қўшинг.

4). Тинган хамирни ёнғоқдай зувалачаларга ажратиб, ўртача қалинликда ёйинг. Ўртасига “начинка”дан солиб, четларини бирлаштиринг-да, думалоқ шакл беринг. Тайёр пишириқнинг устига тухум сариғини суртиб, седана уруғидан сепинг ва қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа пишириб олинг.

Тайёрлаш вақти: 40 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz