Биласизми?

Ҳақиқатан ҳам овқатни узоқ чайнаш керакми?

Айтишларича, бирон-бир егуликни ютишдан олдин 30 гача ( баъзи тахминий фикрларга асосан 20 гача ёки ҳатто 60 гача) санаш давомида чайнаш керак экан. Биз буни синаб кўрдик ва бу жуда узоқ муддат деган фикрга келдик, шунинг учун савол пайдо бўлди: агар меъда барибир ҳаммасини ҳазм қилиб юборадиган бўлса, овқатни узоқ чайнашнинг нима кераги бор? Биз ёрдам сўраб гастроэнтеролог Анна Юркевичга мурожаат қилдик.

Овқатланишда таомларни қандай чайнаш масаласига ойдинлик киритиш мақсадида эътиборингизга гастроэнтеролог  Анна Юркевичнинг тавсияларини ҳавола қилмоқчимиз.

Узоқ чайнаш фойдали

Овқат қанча яхшироқ ва майдароқ чайналса, у сўлак ёрдамида шунча яхши ивийди ва бунинг натижасида қизилўнгач бўйлаб осон ҳаракатланади. Шунингдек, ҳазм қилиш жараёни оғиз ичидаёқ бошланади: сўлакда бунинг учун ферментлар бор. Шуниси ҳам борки, катта бўлаклар тиқилиб қолиши мумкин-да, ахир.

Лекин, кетма-кет катта лўқмалар ютиш ярамайди: бу қизилўнгачнинг қисқаришига зарар етказади ва қизилўнгач ва меъда орасидаги клапанни заифлаштиради. Ишонмасангиз, синаб кўришингиз мумкин!

Яна бир томони бор. Биз кўпинча оёқ устида, улфатчиликни сақлаш учун, одоб юзасидан овқатланамиз. Буларнинг ҳаммаси овқатдан тўлиқ роҳатланишга, мазанинг ҳамма белгиларини ҳис қилишга ва тўйиш жараёнини ўз вақтида англашга имкон бермайди.

Секин ва шошилмасдан ейиш онгли овқатланишнинг муҳим қисми ҳисобланади, у туфайли сиз ҳеч қачон ортиқча еб қўймайсиз ва кам миқдордаги овқатдан катта лаззат олишни ўрганасиз!

Манба: Daryo.uz