Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик давомида вазн нима ҳисобига ошади

Баъзи ҳомиладор аёллар кескин семириб кетса, бошқалар меёрида вазн қўшадилар. Бунга асосан аёлнинг гормонал саломатлиги ва овқатланиш тарзи таъсир қилади.

Агар организмда гормонал дисбаланс бўлмаса ва ҳомиладор аёл тўғри овқатланса, ҳомиладорлик давомида вазн ошиши қуйидагича намоён бўлади:

Боланинг вазни - 3.4 кг

Бачадон катталашиши - 900 гр

Йўлдош - 670 гр

Амниотик суюқлик - 900 гр

Организмда қўшимча қон ва бошқа суюқликнинг ҳажми - 3.6 кг

Қўшимча ёғлар - 3 кг

Жами - 13.4 кг.

Демакки, нормал баланслашган ҳомиладорликда аёлнинг вазни 13-15 кгга ошади. Шунинг учун бундай аёллар туққандан сўнг тез ўз вазнига қайтадилар.

Манба: askdrsears.com

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: Uzbaby.uz