Биласизми?

Ҳомиладорликда сут маҳсулотларини қай тарзда истеъмол қилган маъқул?

Сут витамин ва микроэлементларга бой ичимлик. Агар организмингиз аввалдан уни ҳазм қилишга қийналса, ҳомиладорликда сутдан воз кечган афзал. Аммо, олдин ҳеч қандай муаммо бўлмаган экан, уни бу нозик паллада ичиш мумкин, ҳаттоки зарур! 

1.  Бўлажак она организмида сут яxши ҳазм бўлиши учун, уни чой, сув ёки мевали шарбат билан аралаштириб ичган маъқул.

2.  Таомланиб бўлгандан кейин сут ичиш, овқат ҳазм қилиш жараёнини қийинлаштиради. Сутни оч қоринга ичиш тавсия этилади.

3.  Ҳомиладор аёлларга сутни бир симиришда ичиб юбориш тавсия этилмайди, аксинча уни оз-оздан ичсангиз фойдали моддалари ҳомилага яxши таъсир этади.

4.  Сутни асло қайнатмасдан ича кўрманг.

5.  Ҳомиладорлик вақтида энг фойдалиси эчки сутидир. Биринчидан, унинг таркибида ёғ миқдори анча кам, таркиб она сутига ўxшайди. Иккинчидан, эса иммунитетни мустаҳкамлаб, бўлажак онанинг касалликка чалинишига йўл қўймайди. Қолаверса, осон ҳазм бўлади.

6.  Асалга аллергияси бўлмаган аёллар сутни асал билан аралаштириб ичишса, асаб тизими ва уйқу яxшиланади,  токсикоз енгилроқ ўтади.

7.  Ошқозон яраси ёки камқонликдан азият чекаётган бўлажак оналар сут ичмаганлари маъқул.

Манба: Darakchi.uz