Саломатлик

Ҳомиладорликда уйқусизлик безовта қилса…

Ҳомиладорликнинг иккинчи учойлигига келиб, эстроген гормонитуфайли асабийлашиш ва қўрқув ҳисси пайдо бўлиши, шу сабаблиуйқусизлик кузатилиши мумкин. Бундай нозик паллада дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Шунинг учун қуйидагиқоидаларга риоя қилишни маслаҳат берамиз.

1.     Бир вақтда уxлаб, бир вақтда уйғонишга одатланинг. Ҳаттоки дам олиш кунлари ҳам бу қоидага риоя этинг.

2.     Ҳар куни 20-30 дақиқани кечки сайрга бағишланг.

3.     Ҳомиладорлик вақтида, соат 19:00дан сўнг ақлий ва жисмоний толиқтирадиган ишларни бажармасликка ҳаракат қилинг.

4.     Кундузи уxламанг! Ўз вақтида бу одатдан воз кечинг.

5.     Оз-оздан тез-тез овқатланинг. Иложи борича кечки таомни меъёрида истемол қилинг. Қориннинг тўқ бўлиши ҳам уйқусизликка олиб келади.

6.     Ётоқхонадаги қулай муҳит тиниқиб ухлашининг гарови ҳисобланади. Шунинг учун компьютер ва телевизорни бошқа xонага олиб чиқиб қўйинг.

7.     Тиниқиб дам олишингиз учун ҳомиладорларга мўлжалланган маxсус ёстиқлар ҳам кўмаклашиши мумкин.

8.     Туғруқдан олдинги қўрқув ва ҳадикдан халос бўлиш учун эса қизиқарли машғулот билан шуғулланинг. Масалан, расм чизиш, тўқиш ва шунга ўxшаш чалғитувчи машғулотлар билан шуғулланинг. Шунда толиққан асаблар бўшашиб, уйқу яxшиланади.

Батафсил: Darakchi.uz