Жуда ёмон воқеа содир бўлди: сизда интернет ишламай қолди. Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин: провайдернинг нимасидир бузилган ёки ўз вақтида тўлашни унутгансиз ёки бошқалар.
Қуйидаги 15 иш сизга вақтни қисқартиришга ва ҳатто янги малакалар олишга ёрдам беради.
- Китоб шкафида тафтиш ўтказинг. Китобларни алифбо бўйича жойлаштириб чиқинг, варақланг, биронтасини ўқишни бошланг.
- Йиғиштиринг. Балки ошхонада ювуқсиз идишлар тўпланиб қолгандир, ҳамма жойни чанг босгандир.
- Ўз фикрларингизни ёзинг. Келгуси ой учун режа тузинг, биринчи миллионни нимага сарфлаш ҳақида хаёл суринг.
- Вақтингизни уй ҳайвонлари билан ўтказинг.
- Ухланг. Уйқу ҳам сериаллар каби қизиқарли бўлади.
- Дўстларингизга қўнғироқ қилинг.
- Қариндошларингизга қўнғироқ қилинг. Нафақат ота-онангиз билан, балки бобо, бувингиз билан ҳам гаплашинг.
- Бирон нимани тузатинг. Балки сизда оёғи синган стул бўлиши мумкин.
- Балконни йиғиштиринг. Кўпчилик уни эски ва кераксиз нарсаларни сақлайдиган омбор сифатида ишлатади. У ерга қарашга ва ҳамма лаш-лушларни ташлаб юборишга ўзингизда куч топинг.
- Мусиқа асбобини чалинг. Фортепяно, гитара, гармошка, ёғоч қошиқлар — деярли ҳар бир уйда буларнинг биронтаси албатта топилади.
- Сайр қилинг. Смартфонсиз ва чексиз хабарларсиз сайр қилишнинг гашти ўзгача бўлади.
- Музейга боринг. Музейда ҳам жуда кўп янги маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
- Кинога тушинг. Катта экран қаршисида ва попкорн билан маза қилиб янги фильмни томоша қилинг.
- Стол ўйинлари кечасини ташкил қилинг. Ҳайрон бўлманг, лекин кўпчилик дўстларингиз ва танишларингиз келиб ўйнашга рози бўлади!
- Спорт билан шуғулланинг. Машқ қилиш, югуриш билан— танангизни ҳис қиласиз, уни уйғотасиз.
Эсингизда тутинг: вақтинча маълумотлар оқимидан чиқиш ва ҳақиқийлик билан ёлғиз қолиш ҳеч қўрқинчли эмас.
Манба: Daryo.uz