Биласизми?

Ишда стресс даражасини пасайтиришнинг 4 оддий усули

Унумдорликни ошириш ва камроқ чарчаш учун ўз одатларингизни бироз ўзгартириш кифоя қилади.

  1. Ҳаддан ташқари кўп кирадиган дастурларни олиб ташланг

Агар иш ҳажмини қисқартиришнинг иложи бўлмаса, смартфондаги дастурларга сарф қиладиган вақтни қисқартиринг. Шунда сизда дам олиш учун бўш вақт пайдо бўлади.

Бирон-бир дастурга кириш сизни чалғитади. Сиз ишни бажариш учун зарур бўлган руҳий қувватни дастурларга сарф қиласиз ва натижада стресс ҳолатига тушасиз.

Сизни айнан нима чалғитишини аниқлаб олинг: Facebookми, ўйинларми, бошқа дастурларми? Уларни ҳеч бўлмаса бир ҳафталик муддатга олиб ташланг ва қандай ўзгариш бўлишига эътибор беринг.

  1. Ухлаш олдидан эслатма жорий қилинг

Масалан, «Нима учун ҳалигача ухламаяпсан?» деган сўзлардан иборат. Кечқурун бу эслатмани ўқиб, бошлаган ишингизни давом эттириш керакми ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Ухлашга ётишдан бир соат олдинга уйқуга ётишга тайёрланиш вақти келгани ҳақида огоҳлантирувчи «қўнғироқ» қўйинг. Шунда сиз ишларингизни охиригача қилишга улгурасиз ва ўз вақтида ётасиз.

  1. Ҳар доим ёнингизда сув бўлсин

Сувни кўпроқ ичинг, бу иш қобилиятини оширади ва сиздан деярли куч талаб қилмайди. Уйдан чиқаётганингизда ўзингиз билан сув олиб юринг, иш столингизга ҳам ҳар доим бир идишда сув бўлсин.

Агар сув ҳар доим кўз олдингизда турса, сиз кўпроқ сув ичасиз.

  1. Ишда камроқ ўтиринг

Стресснинг нафақат руҳий, балки физиологик сабаблари ҳам бор. Улардан бири — кам ҳаракатлилик ҳисобланади.

Бу камчиликни спорт залидаги кечки машғулотларда ўрнини тўлдиришга умид боғламанг. Иш куни давомида фаолроқ бўлинг. Ўтирганингизда гавдани тўғри тутинг. Мажлисларни юриб ўтказинг. Ишда туриб ишлайдиган стол сотиб олинг. Танаффус пайтлари эса ўтириб-туриш машқларини бажаринг.

Манба: Daryo.uz