Ҳаммамиз ҳам унчалик яхши бўлмаган кунларни бошдан ўтказамиз. Ишга қўлимиз бормайди, автобусда биров оёғимизни босиб олади. Лекин бу жиддий эътибор қаратишга арзийдими?
Сурункали равишда ўзидан норози бўладиганлар айнан шундай йўл тутади. Бу мақолада иши юришмайдиган одамлар йўл қўядиган энг кенг тарқалган хатолар ҳақида айтмоқчимиз.
Ўзгартиришнинг имконияти бўлмаган нарсалар ҳақида ташвишланиш
Биз ҳаммамиз ҳам гоҳида агар... бўлганда нима бўлишини тасаввур қилишга уринамиз. Шуни эсда тутингки, бу охири ёпиқ йўл. Иши ўнгмайдиган одамлар мамнуният билан бемаъни ўйлар ботқоғига ботиб боради. Нима бўлган бўлса бўлди ва сиз қила оладиган бирдан-бир нарса — сабоқни эсда тутиш.
Биринчи қийинчиликлар пайдо бўлиши билан таслим бўлиш
Бундай одамлар муаммолар пайдо бўлиши билан дарров орқага чекинади — бу жуда осон иш, бир қарашда. Ҳақиқатда эса ҳар бир «таслим бўлиш» юракда оғир мағлубият ҳиссини қолдиради. Ўзингиздаги худбинликни енгиб чиқинг. Ғалаба учун ҳамма имкониятларингизни ишга солинг.
Мен ҳақимда бошқа одамлар нима деб ўйлайди?
Мен тўғри иш қилдимми? Кўринишим қандай? — шунга ўхшаш фикрлар сизнинг қанча вақтингизни, қувватингизни олишини тасаввур қилинг. Тинчланинг. Сизнинг қилиқларингизнинг кўп қисми билинмай қолади. Ишингизни қилинг, жамоатчиликнинг фикрини эса ўзига ҳавола қилинг.
Иши юришмайдиган одамлар спорт билан шуғулланмайди.
Уларнинг бунга вақти бўлмайди: агар ҳаёт бошқача кечганда нима бўлишини ўйлаш, умумий ноҳақликдан ўзига-ўзи шикоят қилиш ва шунга ўхшаш — жуда кўп ишлар! Аслида эса, спорт сизнинг ақлий ва жисмоний саломатлигингизни назорат қилади. Қанча кўпроқ шуғуллансангиз, шунча ўзингизни яхшироқ ҳис қиласиз.
Манба: Daryo.uz