Картошкадан пазандаликдан ҳам бошқа мақсадларда фойдаланишнинг бир нечта усулларини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
Маълум бўлишича, бу энг кенг тарқалган сабзавотларни қуйидаги мақсадларда ишлатиш мумкин экан:
- Зангларни йўқотиш. Таркибидаги нуклеин кислотаси туфайли картошка шарбати ҳар қандай зангларни ажойиб тарзда тозалайди. Картошкани кесинг, занг босган юзаларга суринг, ярим соат кутинг ва қаттиқ губка билан сариқ заррачаларни тозалаб ташланг.
- Кумушни тозалаш. Картошкани қайнатинг. Картошка қайнаган сувга кумуш буюмларни солиб қўйинг. Ярим соатдан кейин уларни юмшоқ латта билан артиб ташланг.
- Чарм пойабзални ялтиратиш. Картошкани иккига бўлинг ва улар билан ботинкаларни ишқаланг. Ўн дақиқа кутинг, юмшоқ латта ёрдамида ботинкаларнинг юзасини ялтирагунча артинг.
- Кўзнинг чарчоқлигини олиш. Хом картошка бўлакчаларини кўзларингиз устига қўйинг ва ярим соат кутинг. Қора доғлар ва шишлар кетади!
- Терини парвариш қилиш. Картошкани блендер ёрдамида майдаланг ва уни терингизга суринг. 15–20 дақиқа кутинг, илиқ сув билан ювиб ташланг. Бундай оддий ниқобдан мунтазам равишда фойдаланиш натижасида терининг ҳуснбузарлар тошиши, тешикчаларнинг кенгайиб кетиши, нотекис ранглар ва ёғли ялтираш каби муаммоларидан бутунлай қутуласиз.
- Қувват олиш. Бу оддий сабзавотнинг иккита лампочкага етадиган заряд ҳосил қилиш қобилияти кўпчиликка физика фани бўйича ўтказилган тажрибалардан маълум бўлса керак. Олимлар ҳозиргача ундан бир қатор тажрибалар ўтказишда фойдаланадилар.
Манба: Daryo.uz