Сизга қуйида тавсия қилинаётган салат кечки таомга ажойиб шерик бўла олади. Уни тайёрлаш жуда осон.
Зарур масаллиқлар: 150 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 1 катта бўлак карам (250 гр.), 1 бош пиёз, майонез, кўкатлар, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Карам ва қайнатилган товуқ гўштини сомонча шаклида тўғранг. Пиёзни эса ҳалқа шаклида тўғрайсиз.
2. Масаллиқларга майдаланган кўкат ва майонезни қўшинг. Туз, мурч сепиб, яхшилаб аралаштирсангиз, салат тайёр.
Мазкур салат 2 кишига мўлжалланган бўлиб, у 15 дақиқада тайёр бўлади.
Манба: Darakchi.uz