Биласизми?

Кир совуннинг халқона сирлари

Кир совуннинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари билан танишинг.

Терининг сал тирналган, тилинган жойларидаги яраларга кир совун суриш орқали инфекция хавфини бир мунча камайтириш ва битишини тезлаштириш мумкин.

Лат еган жойга муз қўйилса ёки кир совун сурилса кўкаришнинг ҳам ва шишишнинг ҳам олдини олиш мумкин.

Кир совун — вирусга қарши ажойиб восита ҳисобланади. Тумовда ёки ҳатто гриппнинг бошланғич босқичида пахта бўлагини кир совун эритмасига ботириб бурун бўшлиқларини ювиш керак.

Чипқон чиққанда унга бир хил миқдорда олинган ва қирғичда қирилган кир совун, пиёз ва шакардан иборат аралашмадан суриб боғлаб қўйиш керак. Яхшиси буни кечқурун амалга оширган маъқул. Эрталабгача яра тоза бўлади.

Оёқларда замбуруғ пайдо бўлса, зарарланган жойни кир совун билан ювиш ва қуригандан кейин ёд суриш керак. Бундан ташқари замбуруғ касаллигини оёқларни бир ҳафта давомида ҳар куни эрталаб ва кечқурун кир совун билан ювиш орқали ҳам тузатиш мумкин.

Соқол олишда ёки депиляция қилишда терини безовта бўлишдан сақлаш учун қимматбаҳо крем ва геллар сотиб олиш шарт эмас. Бу амаллардан кейин терини кир совун билан бир марта ювиб ташлашнинг ўзи кифоя қилади.

Шахсий гигиена воситаларини (тароқ, мочалка, тиш чўткаси) зарарсизлантириш учун кир совундан фойдаланиш мумкин. Уларга кечқурун совун суриб қўйиш, эрталаб эса яхшилаб ювиш керак. Мутахассислар буни ҳеч бўлмаса уч ойда бир марта амалга оширишни тавсия қилади.

Бошни бир ойда бир-икки марта кир совун билан ювиш жуда фойдали. Ювиб бўлгандан кейин лимон шарбати ёки цирка билан чайқаш керак. Сочлар қалин ва соғлом бўлиб ўсади, қазғоқлар йўқолади.

Манба: Daryo.uz