Бу сирлар буюмларнинг янги кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради.
-
Тугмалар узилиши ва колготкаларнинг тешилишига қарши лак
Колготкалардаги чизиқчалар ёки тешикчаларга тирноқлар учун рангсиз лакни суриб қўйиш мумкин. Албатта, бундай усул муаммони бартараф қила олмаса ҳам, ҳар ҳолда у кенгайиб кетмаслигининг олдини олади.
Лак суриш тугманинг узилиб кетмаслигига ҳам ёрдам беради. Уни тугма тикилган ипларга суринг ва бу ипларнинг тезроқ узилиб кетмаслигини таъминлайди.
-
Занжирсимон ёпгич учун совун
Агар кийимдаги занжирсимон ёпгич яхши ишламай қолса, унга совун суринг. Бу унинг эркин ҳаракатланишига ёрдам беради.
3. Бахмалсимон чармни тозалаш учун эговча
Бахмалсимон чармдан қилинган оёқ кийимни тирноқлар учун эговча ёрдамида тозалаш мумкин. Агар оёқ кийим жуда кир бўлса, уни бир неча сония давомида буғ устида тутиб туринг, кейин эса эговчани ишга солинг.
4. Чармни тозалаш учун тиш чўткаси ва сирка
Чарм оёқ кийимни сиркага ботирилган тиш чўткаси ёрдамида тозалаш мумкин. Бу айниқса қишда, оёқ кийимнинг устида оқ доғлар пайдо бўлганда асқотади.
5. Лакланган чармни тозалаш учун вазелин
Лакланган чарм оёқ кийим устида пайдо бўлган қорамтир чизиқларни вазелин сурилган пахта ёрдамида тозалаш жуда осон.
6. Ёстиқ жилди ичида кийимларни сақлаш
Кийимлар учун қопчаларни эски ёстиқ жилдларидан қилиш мумкин. Бунинг учун чокли калта томонидан кийим илгичлар учун тешикчалар кесиш, қарама-қарши томонига эса — ёпиштиргичлар маҳкамлаш керак.
Бундай қопчаларнинг одатдаги пластик қопчалардан афзаллиги шундаки, улар ичидаги намликни ушлаб қолмайди, шу билан кийимни моғордан ҳимоя қилади.
Манба: Daryo.uz