Дам олиш кунлари аёлларнинг «севимли машғулоти» нима эканини биласизми? Албатта кир ювиш, дазмол қилиш-да! Айниқса, кийимлардаги турли доғларни айтмайсизми, бир-биридан ўтаман дейди-я! Баъзан уддабурон бекалар кийимлардаги турли-туман доғлардан қандай халос бўлишни билмай қолишади. Шунинг учун, келинг, кийимдаги доғларни йўқотишнинг янги усуллари билан таништирамиз.
Ёғли овқат доғи
Ёғли овқатнинг доғини йўқотиш учун аввал матони ушлаб кўринг. Агар матодаги ёғ қўлингизга суркалса, демак, изи қолмайди. Бордию акси бўлса, билинар-билинмас доғ қолиши мумкин. Ёғнинг доғини кетгазиш учун унинг устига қуруқ талк сепинг. Сўнгра матонинг устига оқ қоғоз ёпиб, иссиқ дазмол босинг. Матодаги ёғ қоғозга шимилади. Кейин ярим ош қошиқ тузга 3 ош қошиқ навшатир спиртини аралаштириб, доғ устидан суртинг. Бир неча дақиқадан сўнг оқартирувчи суюқлик аралаштирилган сув билан ишқалаб ювинг. Охирида совуқ сувда чайинг.
Дезодорантнинг оқ-сариқ излари
Кийимда дезодорант изларини оддий сирка ёрдамида йўқотиш мумкин. Бунинг учун 1 ош қошиқ сиркани 2 литр илиқ сувга аралаштириб, кийимни унга бўктириб қўйинг. Ярим соатлар ўтгач, озгина кир ювиш кукунидан қўшиб, доғ бўлган жойни ишқаланг-да, совуқ сувда чайинг.
Сиёі доғи
Сиёі изини аввал спиртга ботирилган пахта билан артиб, кетидан ош тузи билан ишқаланг. Сўнгра совуқроқ сувда чайинг. Агар сиёі доғи қуюқроқ бўлса, дастлаб устидан ош тузини сепиб бир неча дақиқага қолдиринг. Сўнгра лимон шарбатига ботирилган пахта билан артинг. Оқ рангли матодаги доғни кетказиш учун спиртга лак бўёғини тозаловчи суюқлик (ацетон)ни тенг миқдорда қўшиб, мато юзасини енгил артинг. Сўнгра совуқ сувда чайинг.
Кийимга сақич ёпишса...
Сақичнинг таркиби иссиқ ва совуқ хароратга турлича таъсир этади. Шу боис, кийимга ёпишган сақични тозалаш учун спирт ёки бўёқ ўчирувчи суюқликларни ишлата кўрманг. Матонинг устидан оқ қоғоз ёпиб, иссиқ дазмол босинг. Бу іолатда сақич эриб, қоғозга ёпишиб чиқади. Сақич матога яхшилаб ўрнашган бўлса, уни музлатиб тушириш мумкин. Бунинг учун сақичли матонинг устига бир нечта муз бўлагини қўйиб, яхшилаб қотгач, бир четидан олиб ташлаш мумкин. Мазкур усуллардан сўнг матода билинар-билинмас доғлар қолса, оддий кир ювиш кукунидан фойдалансангиз іам бўлади.
Чой, қаіва, шарбат доғлари
Бир қарашда бундай доғлардан халос бўлиш осондек туюлади. Аммо баъзида минг уринсак іам, доғнинг ўрни сақланиб қолаверади. Бундай іолатга тушмаслик учун учун 4 ош қошиқ глицерин суюқлигига 1 ош қошиқ навшатир спиртини аралаштириб, матонинг доғли жойига суртинг. Бир неча дақиқадан сўнг илиқ сувда чайинг.
Шоколад, конфет излари
Бундай доғларини кетказиш учун глицерин суюқлигини 35-40 даража іароратгача иситиб, пахта билан доғ юзасига суртинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан чайишингиз мумкин.
Сарғайган ёқани оқартириш
Эркаклар кўйлагининг ёқаси тезда табиий рангини йўқотиб сарғайиб қолади. Матонинг табиий рангини қайтариш учун 1 та лимон шарбатига 1 ош қошиқ тузни аралаштириб, кийим устидан суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг қаттиқ чётка билан ишқалаб, илиқ сувда чайинг. Бу усулни бир неча марта такрорласангиз, натижаси узоқ куттирмайди.
Қизил шарбат тўкилганда...
Матони асло ғижимламанг. Йўқса, суюқлик бутун мато бўйлаб тарқаб кетади. Шарбат доғини кетгазиш учун қоғоз салфеткани матонинг устига қўйиб, суюқлигини шимдиринг. Сўнгра иссиқ сув, сут ёки водород перекси эритмаси билан тозалашингиз мумкин. Водород перексиди эритмасида тозалашда ярим стакан сув билан 1 чой қошиқ эритмани аралаштиринг. Сўнгра аралашмани доғнинг устига суртиб, чётка ёрдамида ишқаланг. Матони чайишда илиқ сувдан фойдаланинг.
Тупроқ, лой излари
Бундай доғларни йўқотишда тенг миқдорда олинган навшатир спирти ва водород перексиди аралашмаси ёки оддий истеъмол содасидан тайёрланган қоришмадан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун аралашманинг бирида доғ изларини артиб, сўнгра кир ювиш кукунида матони ювиш керак. Чайиш учун иложи борича илиқ ёки совуқ сувдан фойдалансангиз, кийим ранги хира тортмайди.
Музқаймоқдан қолган доғ
Агар тановул қилаётган музқаймоғингиз қаймоқли бўлса, иссиқ сув билан іам осон тозаланади. Бордию мевали ёки шоколадлигини танлаган бўлсангиз, матонинг доғ теккан қисмини даріол ювишга шошилинг. Музқаймоқ таркибида тухум мавжуд. Шу боис у матода тез қотади. Агар сув билан чайилганидан кейин іам доғнинг ўрни сақланиб қолса, 1 ош қошиқ глицерин суюқлигига бир неча томчи навшатир спиртини аралаштириб, матони тозалаш мумкин.
Қулупнай ва малина
Қизил рангли доғларни ўз вақтида тозалашга улгурсангиз, бирор-бир изи қолмасдан мамнун қилади. Бунинг учун сизга оддий тузни тавсия этамиз. Кийимнинг доғ теккан қисмига ош тузидан суртиб, 20 дақиқага илиқ сувга бўктиринг. Сўнгра матони тузли сувда ишқалаб, лозим бўлса, озгина кир ювиш кукунидан қўшинг. Кирни чайишда совуқ сувдан фойдаланинг.
Қора тушь бўёғини кетгазишда....
Бунинг учун бор-йўғи кир совун ва илиқ сувдан аралашма тайёрлаб олишингиз лозим. Аралашма билан доғ бўлган қисмини аста артинг. Истасангиз тиш чёткасидан фойдаланиш іам мумкин. Матони асло буклаб ишқаламанг.
Лаб бўёғининг изи қолса...
Агар лаб бўёғи ўткир таркибли бўлмаса, уни аввал кир совун билан ишқалаб, спирт ёрдамида артиш мумкин. Бордию ранги чидамли бўлса, илиқ сувга озгина глицерин суюқлигини аралаштириб, кийим ёки сочиқни аралашмада ярим соатга қолдиринг. Сўнгра тузли сув билан чайинг.
Крем доғи...
Кийимга крем тегса, уни қоғоз салфетка билан артса кетади. Аммо крем таркибида ёғли моддалар аралашмаси бўлса, уни навшатир спирти ёрдамида тозалаш мумкин. Мазкур тозалаш усулидан сўнг, кийимингизни сирка қўшилган сувда чайишни унутманг. Бу кийим матосининг рангини янгилайди.
Тирноқ бўёғи томганда...
Жуда тез іаракат қилиш зарур. Йўқса, бўёқ матода қотиб қолади. Бўёқни кетказиш учун устига оқ қоғоз ёпиб, орқа тарафидан ацетон суюқлиги билан артиш керак. Агар матони устидан артсангиз, рангига зарар етказишингиз мумкин. Бўёқ матодан тозалангач, совуқ сувда чайиш мумкин.
Атир изи
Бунда озгина совуқ сув сепиб, тирноқнинг учи билан тозаланг. Агар бошқа мато билан артаман десангиз, доғни янаям катталаштиришингиз мумкин.
Занг доғи
Агар занг доғи қуюқ бўлмаса, бир дона лимон шарбати билан уни тозалаш мумкин. Бордию матонинг доғи катта бўлиб, чайилганда іам кетмаса, сиркали аралашмадан фойдалиниш мумкин. Бунинг учун ярим литр сувга 1 ош қошиқ сиркадан қўшиб, аралаштиринг. Сўнгра матонинг доғ теккан қисмини сувга ботириб, 15 дақиқалардан кейин совуқ сувда чайинг. Рангли кийимлардаги занг доғини кетказиш учун глицерин суюқлигига озгина қирғичдан чиқарилган кир совунини аралаштириб, доғни тозалаш мумкин. Рангли кийимларни албатта илиқ сувда ювиб, совуқ сувда чайинг.
Бўёқлар доғи
Унутмангки, баъзи матолар бўёқ таркибига чидамли бўлиб, тозаланмайди. Лекин бошқа турдагиларини тозалаш мумкин. Бунинг учун матонинг бўёқ теккан қисмига докани ёпиб, суюқлигини шимдиринг. Сўнгра бўёқни суюлтирувчи эритма (растворитель) билан матони артинг. Ишнинг сўнгида албатта илиқ сувда чайишни унутманг.
Манба: Darakchi.uz