Биласизми?

Кофеинсиз тетиклашишнинг 6 йўли

Иш кунининг иккинчи ярмида кўпчилигимизни уйқу босади ва ишимиз қабул қилиш имконсиз бўлган маълумотларнинг тўхтовсиз оқимига айланади. Кўп миқдорда қаҳва ичиш ҳаммага ҳам тўғри келавермайди ва унинг самараси эса дарров билинмайди.

Биз сизга иш жараёнидан ажралмаган ҳолда кофеинсиз тетиклашишнинг 6 йўли ҳақида айтмоқчимиз.

  1. Мудроқни йўқотамиз

Бунинг учун сиз ўзингизга қулай бўлган стулга ўтиришингиз ва бир қўлингизда эса ерга ташлаш мумкин бўлган бирон-бир буюмни тутиб туришингиз керак бўлади. Агар беихтиёр кўзингиз илинса, бу буюм ерга тушиб сизни уйғота оладиган даражада шовқин ҳосил қилиши керак.

  1. Микро-лойиҳалар

Баъзида бир неча дақиқа вақтингизни асосий ишингизга боғлиқ бўлмаган бирон-бир қизиқарли майда лойиҳаларга ажратинг. Бу миянгизнинг ҳаракатга келишига ва яна одатдаги ишингизга киришиб кетишга имкон беради.

  1. Чўзилиш

Бир неча дақиқа ўрнингиздан туринг ва бир-иккита машқ бажаринг. Бу тарангликни ва ланжликни йўқотишга ёрдам беради.

  1. Компьютер ўйинлари

Компьютер ўйинлари — мудроқни йўқотишнинг ва мияни ҳаракатга келтиришнинг энг яхши йўли.

  1. Суюқлик

Миянинг яхши ишлаши учун сув керак бўлади. Организмнинг тўғри фаолият кўрсатиши учун бир кунда 2 литргача сув ичиш кераклиги кўпчиликка маълум.

Кундуз соат 4 да қаҳванинг ўрнига бир пиёла сув ичиш организмга кўпроқ қувват беради.

  1. Телефон

Бир-икки дақиқа давомида дам олиш кунлари учун режаларни ёки бирон-бир қизиқарли воқеани муҳокама қилиш мақсадида дўстларингизга қўнғироқ қилинг. Бу сизни бироз бўлса ҳам чалғитади ва кайфиятингизни кўтаради, натижада анча тетиклашасиз.

Манба: Daryo.uz