Биласизми?

Компьютерда соғлом ишлаш учун 12 маслаҳат

Кўпчилик кун давомида компьютерда ишлайди ва албатта бел оғриқлари, кўзларнинг қизариб ачишиш ҳолатларини бошидан кечиради. Биз сизга қандай қилиб бундай ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлиги ҳақида айтмоқчимиз.

1. Агар сиз ноутбукда икки соатдан кўпроқ вақт ишлайдиган бўлсангиз, унда ноутбук учун махсус тагликдан фойдаланинг.

2. Экран ва кўзларингиз орасидаги масофа 50 см дан кам бўлмаслиги керак.

3. Экранни шундай жойлаштирингки, унинг юқори қисми сизнинг кўзларингиз билан бир хил баландликда бўлсин.

4. Экранни деразадан тушадиган шуълалар ёки ёруғлик кўзларингизга халал бермайдиган қилиб жойлаштиринг.

5. Экранни 10—20 даража орқага буринг. Бу кўзларингиз учун қулайроқ бўлади.

6. Клавиатура тирсакларингиз билан бир хил баландликда жойлашган бўлиши керак.

7. Клавиатурани 10 даража орқага буринг. Шунда ҳарфларни теришда қўлларингизга қулайроқ бўлади.

8. Ростланадиган кресло ёки стулдан фойдаланинг.

9. Вақти-вақти билан нигоҳингизни узоқларга қаратиш орқали кўзларингизга дам беринг.

10. Вақти-вақти билан ўрнингиздан туринг, орқа ва қўл мушакларини  тортадиган машқлар бажаринг.

11. Сиз қараётган фаолият предмети (бу монитор бўладими ёки китобми) қаршингизда жойлашган бўлиши керак. Бу бошни доимий равишда бурилишдан сақлашга ёрдам беради.

12. Иш жойингиз сиз учун қулай тарзда мослаштирилган бўлса ҳам танангиз узоқ вақт бир жойда ва бир хил ҳолатда бўлгани учун барибир чарчаши ҳақида унутмаслик керак. Шунинг учун вақти-вақти билан экран, клавиатура ва креслонинг ҳолатларини ўзгартириб туринг.

Соғлиғингизни асранг!

Манба: Daryo.uz