Саломатлик

Магнит бўрони организмга қандай таъсир кўрсатади?

Магнит бўронларининг саломатликка таъсири ҳақида эса кардиолог шифокор Рамеш ҲАМРОЕВ маълумот беради.

Эътибор берган бўлсангиз, орамизда қачон қор - ёмғир ёғишини аниқ айтиб берувчи инсонлар яшашади. Уларни ярим ҳазил, ярим чин оҳангда табиий барометрлар дейишади. Бироқ бошқалар табиатнинг бундай ўзгаришларини сезишмайди ва уларга деярли эътибор беришмайди. Агар магнит бўронлари ҳаммага бирдай таъсир кўрсатса, нима учун буни бир тоифа инсонлар сезишмайди-ю, бошқа тоифа кишилар оғир қабул қилишади? Инсон об-ҳавонинг инжиқликлари ёки кутилаётган магнит бўронини танасининг маълум аъзоларидаги ўзгаришлар, оғриқ ёки санчиқлар орқали сезади. Бутунлай соғлом инсонларнинг организми бундай белгиларни ҳис этолмайди, бироқ сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморларда эса юқоридаги аломатлар бўй кўрсатиши мумкин.

Кимлар хавф остида?

Асосан юрак-қон томир тизими хасталикларидан азият чекувчи кишилар магнит бўронлари чоғида эҳтиёт бўлишлари даркор. Биласиз, инсон организмида Менделеев даврий жадвалининг кўпгина элементлари мавжуд. Жумладан, темир моддаси ҳам. У қизил қон таначалари (эритроцитлар) таркибида бўлиб, манфий зарядга эга. Физикадаги бир хил зарядланган заррачаларнинг ўзаро итарилиш қонунига кўра, томирда қоннинг эркин ҳаракати юзага келади. Шу темир моддасига магнит бўрони таъсир қилганида эса зарядлар ўзгаради. Бир-бирини итариш ўрнига торта бошлаган таначалар томирларда қоннинг эркин ҳаракатини қийинлаштиради. Натижада қон босими ортади. Қон босимининг ошиб туриши томирлар ички деворининг шикстлайди. Шикастланган деворчаларга қоннинг шаклли элемантлари ёпишиб, томирларда тромб хосил қилади. Сурункали хасталикларга, айниқса юрак-қон томир тизими касалликлари, гипертония ва гипертензияга чалинган беморларда инфаркт ва инсульт каби асоратларнинг хавфи ортади. Бунинг олдини олиш учун эса бемордан шифокор тавсия қилган қонни суюлтирувчи ва бошқа дори воситаларни ўз вақтида қабул қилиш, фаол турмуш тарзини кечириш,юқори калорияли таомларни мева сабзавотлар билан алмаштириш шунингдек, кун тартибига риоя этиш талаб қилинади.

Магнит бўронларининг қонга қандай таъсир кўрсатишини билиб олдик. Бундан ташқари бу табиат инжиқлиги нерв толаларини ҳам четда қолдирмайди. Биласиз нерв толалари мушакларнинг асосий қувват манбаи ҳисобланади. Магнит бўрони натижасида организмда адреналин ва норадренолин гормонлари ишлаб чиқарилади. Бу гормонлар соғлом инсонда бош айланиши, мушакларда оғрик, уйқучанлик ёки уйқусизлик, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, асабийлик, бош айланиши каби белгиларни юзага келтирса, хасталикка мойиллиги бор беморлар ва қарияларда мияга қон қуйилиши хавфи орттиши мумкин.

Нима қилмоқ керак?

Тадқиқотчилар томонидан инсон умри давомида ўртача 3 000 марта магнит бўронларини бошдан кечириши ҳисоблаб чиқилган. Табиатнинг ушбу инжиқлиги саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун эса қуйидаги тавсияларга амал қилиб боришингиз лозим:

Қон томирларида тромблар хосил бўлишининг олдини олиш учун организмда холестерин миқдорини камайтиришга интилиш керак. Демак, қаттиқ қовурилган ва ёғли таомларни чеклаш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан бутунлай воз кечасиз;

Қондаги адренали ва норадренолин миқдорини меъёрга келтириш учун қувватни сайр қилишга саврфлаш тавсия этилади. Ёки лимонўт, мармарак каби ўсимликлардан дамлама тайёрлаб кун давомида оз-оздан ичиб боринг;

Контраст душ қабул қилинг. Биринчидан, сув ҳароратининг кескин ўзгариши қон томирларини кенгайтириб қоннинг яхши айланишига хизмат қилса, иккинчидан, сув мушаклардаги тортишишини камайтиради. Шунинг учун профилактика мақсадида ушбу амалиётни ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ;

Интернет тармоғидан магнит бўрони юз бериши кутилаётган кунларни аниқлаштириб олинг-да, шу кунларда жисмоний ҳаракатни имкон қадар чекланг. Спорт машғулотлари балан шуғулланишни ҳам бир неча кунга кечиктирсангиз бўлади;

Имкон қадар тозаланган, ҳеч бўлмаганда, тиндирилган сув ичишга интилинг. Чунки жўмракдан келаётган ичимлик суви таркибида ҳам турли металл қолдиқлари ва хлор бўлиши мумкин.

МАФТУНА тайёрлади

Манба: Darakchi.uz