Маданият

Макияж ёрдамида ёш кўринишнинг 5 та усули

Бир нечта ҳийлалар ёрдамида камида бир-икки йилни “яшириш” мумкин. Моҳир қўллар ёрдамида эса янада кўпроқ йилга ёшариш мумкин, бу ҳақда мақолада ўқиб билиб олинг.

Ёш терининг асосий белгилари бор, булар яшнаб туриш ва тарангликдир, айнан шулар гўзаллик бахш этади. Афсуски, улар ажин ва кексаликнинг бошқа белгилари пайдо бўлишидан анча олдин биринчи бўлиб йўқолади. Йўқотилганларнинг барчасини қайта тиклаш — бажариш мумкин бўлган вазифа.

  1. Киприкларингизга урғу беринг

скачанные файлы (4)

Ёш ўтаверган сари киприклар юпқалашиб ва сийраклашиб қолади, бу эса нигоҳни ўзгартиради. Визуал равишда “кўзларни очиш” учун икки хил усул бор. Биринчидан, киприклар оралиғидаги бўшлиқни қора подводка билан тўлдириш мумкин. Эҳтиёткорлик билан, қовоқнинг ҳаракатланадиган қисмига чиқмасдан туриб чизинг. Ортиқча чизилиб кетган қисмини пахта ёрдамида ўчириш мумкин. Иккинчидан, киприкни қайирувчи қисқичдан фойдаланиш энди сиз учун ортиқча зеб-зийнат эмас, балки заруратга айланади, уни ҳажм берувчи туш билан бирга қўллаш керак бўлади.

  1. Сояларни текисланг

скачанные файлы (3)

Тортишиш кучини ўзгартириб бўлмайди — 35 ёшдан кейин юз овалидаги яққол ўзгаришларни сезишингиз амри маҳол, аммо юзда сезиларли ажинлар бўлмаса-да, тўсатдан соялар пайдо бўлади. Одатда бурун ва лабни бирлаштирувчи бурмалар, кўзнинг ички бурчагида пастга ўтадиган “кўз ёши эгати” энг муаммоли ҳудудларга айланади. Парвариш билан боғлиқ профилактика чоралари (масалан, юз гимнастикаси ва массаж анча сезиларли муаммоларни бироз кечиктиришда ёрдам беради)дан ташқари, макияж учун воситалар тўпламига мос тушувчи хайлайтер қўшиш ва ушбу ҳудудларни “ёруғроқ қилиб”, сояларни текислаш керак.

  1. Лабга ҳажм беринг

скачанные файлы (2)

Лаб ёш катталашган сари жуда секинлик билан ўзгаради, фарқни ўзингиз 17 ёшлигингизда тушган суратни диққат билан кузатиб сезиш мумкин. Шуниси ҳайратланарлики, лаб атиги бир неча миллиметрга кичрайган бўлса-да, бу юз ифодасидан келиб чиқадиган умумий таассуротни бутунлай ўзгартиради — юпқа лаблар юзни дағалроқ кўринишга келтиради. Муаммони бартараф этиш учун сут рангидаги садаф қалам ёки хайлайтер упа ва ингичка мўйқалам керак бўлади: устки ва пастки лабнинг марказий қисмларига жило беринг ва яхшилаб ишқаланг.

  1. Упа ўрнига тонал кремдан фойдаланинг

скачанные файлы

Мутлақо кўпчилик аёлларда ёш ўтган сари тери қуруқлашиб боради: бу организмда содир бўладиган гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ. Бу упа ўрнига кремли текстураларни афзал кўришнинг биринчи сабабидир: улар бундай терига анча яхшироқ сурилади. Иккинчи сабаб — упа бунгача кўзга ташланмай турган ажинларга кириб қолиб, уларни бор бўйича намоён қилиши мумкин. Агар сиз макияжни упасиз тасаввур эта олмасангиз, ярим шаффоф текстураларни танланг.

  1. Қошга урғу беринг

скачанные файлы (1)

Юзни “яратади” дея таърифланадиган қошлар ҳам вақт ўтиши билан ўзгаради. Айниқса, қошнинг ташқи қисми сийраклашиб қолади: агар қош жуда ингичка бўлса, бу нигоҳни ҳорғин ва хира қилиб қўяди. Шу туфайли, қошингиз табиатан яхши шаклда бўлса ҳам, уларга бироз урғу бериш зарар қилмайди. Қошнинг ўрта қисми, қайрилган жойи энг тўқ ҳудуд бўлиши керак. Унинг асоси эса энг оч тусда бўлиши зарур, бу қошга қалдирғоч қанотидек “учиб” турганлик эффектини беради ва ҳақиқатан ҳам юзнинг шаклини бор бўйича намоён қилади.

Суратда: Женнифер Энистон 2006 ва 2015-йилларда. Актриса бир вақтлар энг кулгили қошларга эга юлдузлар рейтингига тушиб қолган эди. Аммо бугунги кунда Энистон қошларнинг тўғри коррекция қилиниши қандай натижага олиб келишини кўрсатиб бериш учун яққол мисол бўла олади.

Мақолани тайёрлашда “Lady.mail.ru” нашри маълумотларидан фойдаланилди.