Ошхона

«Марварид» пирожнийси - қиёмли крем тайёрлашни ўрганамиз!

Зарур масаллиқлар: 100 граммдан сариёғ ва шакар, 3 дона тухум, 200 граммдан сметана ва ун, 3 ош қошиқ какао кукуни, 2 чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель); крем учун: 100 гр. сариёғ, 150 гр. шакар, 100 мл сметана, ярим чой қошиқ ванилин.

Тайёрланиши: 1. Хона ҳароратида эритилган сариёғга шакар ва тухумни қўшиб, аралаштиринг. Сметана ва какао кукуни қўшиб, аралаштиришни давом этинг. Юмшатгични ун билан аралаштириб, асосий масаллиққа қўшинг-да, қуюқроқ хамир тайёрланг.

2. Пишириқ қолипчаларига ўсимлик ёғидан суртиб, хамирдан қўйинг. Кекс 180 даража қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширилади.

3. Крем тайёрлаш учун сариёғни эритиб, шакар, сметана ва ванилин билан аралаштиринг. Қуюқроқ кўринишга келиши учун 15-20 дақиқага музлатгичга қуйинг.

4. Пишган кексларни совутиб, устини крем билан безатинг. Дастурхонга аччиқ дамланган қаіва билан бирга тортиш мумкин.

Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz