Ошхона

Микротўлқинли печда 5 дақиқада тайёрланадиган 2 хил кекс

Микротўлқинли печда кўп вақт ҳам, куч ҳам сарф қилмасдан ҳар хил мазали кекслар тайёрлаш мумкин.

Кексни тайёрлашда қуйидаги муҳим қоидаларга риоя қилишни унутманг:

Кексни пиширишда оддий қоғоз, ликопча, шиша ёки сопол формачалардан фойдалансангиз ҳам бўлади.

Хамир печда ниҳоят даражада кўтарилиб кетади. Агар у тошиб кетишини хоҳламасангиз, форманинг учдан икки қисмигача тўлдиринг.

Пишган кексни печдан чиқаришингиз билан у дарров пасайиб қолади, шунинг учун сиз бунга тайёр бўлиб туринг.

Тайёр бўлиш вақти микротўлқинли печга боғлиқ. Баъзан бир дақиқа дейилган бўлса ҳам, 30 сонияда тайёр бўлади. Ҳар эҳтимолга қарши кекснинг тайёр бўлганини гугурт чўпи билан тез-тез текшириб туринг.

  1. Суюқ шоколадли кекс

Масаллиқлар

  • ¼ стакан ун;
  • 2 ош қошиқ какао;
  • ¼ чой қошиқ юмшатгич;
  • 2 ош қошиқ шакар;
  • ⅛ чой қошиқ туз;
  • ¼ стакан сут;
  • 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи;
  • 1 ош қошиқ шоколад пастаси.

Тайёрлаш

Ун, какао, юмшатгич, шакар ва тузни аралаштиринг. Сут ва ўсимлик ёғини қўшинг ва хамирни яхшилаб аралаштиринг. Уни ёғ сурилган катта кружкага қуйинг. Ўртасига шоколад пастасини жойлаштиринг.

Кексни микротўлқинли печда юқори қувватда 70 сония давомида пиширинг.

             2. Асалли кекс

Масаллиқлар

Кекс учун:

  • 2 ош қошиқ сариёғ;
  • 2 ош қошиқ суюқ асал;
  • 1 дона тухум;
  • ½ чой қошиқ ванил экстракти;
  • 1 ош қошиқ шакар;
  • 4 ош қошиқ ун;
  • ¼ чой қошиқ юмшатгич;
  • 1 чимдим туз.

Крем учун:

  • 2 ош қошиқ юмшатилган сариёғ;
  • 4 ош қошиқ шакар упаси.

Тайёрлаш

Ёғни микротўлқинли печга 20 сонияга қўйинг. Кейин уни асал, тухум ва ванил билан аралаштиринг. Шакар, ун, юмшатгич ва туз қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Микротўлқинли печда 70–90 сония пиширинг.

1–2 дақиқа крем учун олинган масаллиқларни санчқи ёрдамида кўпиртиринг. Совиган асалли кексга кремни суринг.

Манба: Daryo.uz