Керакли масаллиқлар:
1. Маргарин - 500 гр. 2. Ун - керагича 3. Сут - 1 стакан 4. Ачитқи (дрожжи) - 1 пачка 5. Қанд упаси
Тайёрланиши:
Маргарин 4 стакан ун билан уқаланади. Устига ачитқи солиниб, аралаштирилади. Сўнг, сут солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Тайёр хамир 1 соатга музлаткичга қўйилади. Хамир 1 см қалинликда ёйилиб, шакл берилади.
Духовка листида 5-10 дақиқа дам берилиб, яна озгина оширилади. Сўнг, қизиган духовкада ўрта оловда 25-30 дақиқа давомида пиширилади. Иссиқлигида қанд упасига булғаб олинади.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Beka.Uz