Кўпчилик машҳур одамларнинг ҳаёти ва эришган мавқеи муваффақиятнинг асосий калити — бу вақтдан тўғри фойдаланиш эканлигини кўрсатади.
Муваффақиятли одамлар ўрнак олишга арзийдиган фойдали одатларга риоя қилади. Биз сизни вақтингизни келажакда фойда келтирадиган тарзда ташкиллаштиришга ёрдам берадиган бир нечта самарали маслаҳатлар билан таништирмоқчимиз.
-
Кундалик юритинг
Кўпчилик машҳур одамлар баъзида бўлса ҳам, кундалик юритган.
Масалан, Бенжамин Франклин ҳар кун эрталаб ўзидан сўраган: «Бугун мен қандай яхши иш қилишим керак?» — дея. Ҳар кун кечқурун эса кунни шундай савол билан тамомлаган: «Бугун мен қандай яхши иш қилдим?»
Стив Жобс, ойна қаршисида туриб қуйидагича қизиқиш билдирган: «Агар бугунги кун ҳаётимнинг охирги куни бўлганида, қилмоқчи бўлган ишимни бажарармидим?»
Альберт Эйнштейн ўзидан кейин 80 000 дан ортиқ варақдаги ҳар хил ёзувларни қолдирган. АҚШнинг иккинчи президенти Жон Адамс бутун ҳаёти давомида сони 50 донадан зиёдроқ кундалик юритган.
Ўз фикрларингиз, режаларингиз ва ҳаётингиздаги воқеаларни ёзиб борар экансиз, сиз янада диққатлироқ бўлиб борасиз, фикрлашни ўстирасиз ва тўғри қарорлар қабул қилишни ўрганасиз.
-
Уйқу учун танаффуслар қилинг
Олимлар эрталабки пайтлари ўрганадиган одамлар, агар кун давомида бир соат уйқу учун танаффус қилган бўлса, улар кечқурун назорат тестларини 30% га яхшироқ бажаришини аниқлади.
Альберт Эйнштейн, Томас Эдисон, Уинстон Черчилл, Жон Кеннеди, Рональд Рейган, Жон Рокфеллер ва бошқа кўпгина машҳур кишилар ҳам шу одатга риоя қилган.
Бу одатнинг фойдасини замонавий фан ҳам тасдиқлайди. Уйқуга ажратилган кундузги танаффуслар нафақат унумдорликни, балки мантиқий фикрлашни ҳам ривожлантиради.
-
Бир кунда камида 15 дақиқа пиёда юринг
Муваффақиятли кишилар албатта спорт билан шуғулланиш учун вақт ажратади. Сайр қилиш ҳам жуда яхши машқ бўлиб хизмат қилади.
Чарльз Дарвин бир кунда икки марта сайр қилган. Чарльз Диккенс бир кунда тез юриш билан 10 километрдан ортиқ йўл босган. Стив Жобс агар уни олдинда муҳим суҳбат кутаётган бўлса, пиёда юрган.
Бу ўрнак олишга арзийдиган одат. Чунки олимлар сайр қилиш тетиклаштириш, мияни тозалаш, ижодий қобилиятни ошириш ва ҳатто умрни узайтиришга ҳам ёрдам беришини тасдиқлади.
Манба: Daryo.uz