Агар сиз ўз устингизда ишлашни ҳозирдан бошласангиз, келажакда кучингизни, вақтингизни ва пулингизни анча тежайсиз.
-
Ўзингизга ножўя ҳаракатга йўл очиб берадиган имкон қолдирманг
Агар сиз юриш-туришингизни ҳақиқатан ҳам ўзгартирмоқчи бўлсангиз, бирон бир нарсани 98% га бажариш мумкин деган фикрдан воз кечинг.
Изчиллик ғоят муҳим, акс ҳолда сиз ўзингизга сабаб кўрсатиш учун ҳар доим куч сарф қилишингизга тўғри келади. Ўзгаришга ўзингизга ваъда берасиз, лекин ҳар доим ножўя ҳаракатга йўл очадиган имкон қолдирасиз. Худди сиз бунинг уддасидан чиқолмаслигингизга ўзингизни олдиндан ишонтиргандек бўласиз.
-
Ҳаётингизни бутунлай ўзгартириш учун унинг бир қисмини ўзгартиринг
Ҳаётнинг бир соҳасидаги ижобий ўзгаришлар, ҳатто у унчалик катта бўлмаса ҳам катта туртки беради. Асосийси — ҳаётнинг бошқа соҳаларида ҳам кундан-кунга ўзгариш учун олинган мотивациядан фойдаланиш.
Яхшироқ бўлганингиз сари янада кўпроқ мукаммаллашишда давом этишни хоҳлайсиз. Қанча кўпроқ ўргансангиз, ҳали сиз кўп нарсаларни ўрганишингиз кераклигини кўпроқ тушуна бошлайсиз. Бугун сиз кечагидан кўра яхшироқ бўлганингизни англаш сизни руҳлантиради. Энди сиз эртага нималарга эришишингизни тасаввур қилиб кўринг!
-
Ҳамма нарсага эриша олишингизга ишонинг
Биринчи бўлиб ўзингизга бўлган ишончни ўзгартиринг. Ўзингиздан сўранг:
- Менда катта мақсадлар етарлими?
- Агар мен уларни 10 мартага оширсам нима бўлади?
- Ўз муваффақиятларимга ишонаманми? Ёки фақат ўзимни ишонгандек кўрсатаманми?
Кўпчилик одамлар ўзининг ҳаёти оддий бўлмаслигига ич-ичидан ишонмайди. Уларнинг мукаммал келажаги ўзларига интилиш мумкин бўлган ўринли мақсад бўлиб кўринмайди.
Лекин агар сиз ўз одатларингизни ўзгартирмоқчи ва ривожлантирмоқчи бўлсангиз, яхшироқ бўла олишингизга ишонишингиз керак.
Манба: Daryo.uz