Ҳар бир кишида ишлаш самарадорлиги даражаси, яъни энг фаол бўладиган ва сустлашиб қоладиган вақтлар ҳар хил. Шунга қараб энг масъулиятли вазифаларни куннинг фаоллигингиз юқори бўлган қисмига режалаштириш мақсадга мувофиқдир.
1. Аввал қийини
Сизга ёқимсиз бўлган ишларни энг аввал ва тез қилиб қўйишга ҳаракат қилинг.
2. Кунлик мақсадга эга бўлинг
Ҳар куни эрталаб кун давомида эришмоқчи бўлган биронта мақсадни белгиланг. Йўналиш ҳиссига эга бўлгач, бутун кунни шу ишни бажаришга сарфлайсиз.
3. «Мақсадчалар» қўйинг
Масалан, ишингиз мақола ёзишдан иборат бўлса, иш столига ўтиришдан олдин ўз-ўзингизга: »Бешта мақола ёзмагунимча ўрнимдан турмайман!» – денг. Ва бу мақсадга етмагунча тўхтаманг.
4. Ўхшаш вазифаларни бирга сараланг
Электрон почта билан боғлиқ ишларни бир вақтда бажаринг. Яна бошқа бир вақтда барча телефон қўнғироқларини амалга оширинг. Ишларингизга бу тарзда ёндашиш анча вақтингизни тежайди.
5. Парето тамойилини қўлланг
Бу тамойилга кўра, сиз бажаришингиз мумкин бўлган ишларнинг 20% и сизга 80% лик фойда келтиради. Яъни ишингиздаги баъзи вазифалар (одатда энг қийин ва ёқимсизлари) ишингизнинг асосий қисмини ташкил қилади. Агар сиз эътиборингизни шу 20% га қаратсангиз вақтдан ютасиз.
6. Вақтни чегараланг
Вазифага киришишдан аввал ўзингизга бу ишни бажариш учун вақт чегарасини белгиланг. Бу куч ва вақтингизни жамлаб шу ишга йўналтиришда сизга катта ёрдам беради.
Мақолада машҳур «муваффақият мураббийси» (success coach) Стивен Пирс маслаҳатларидан фойдаланилди.