Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди, дейилмоқда“Huquqiy axborot” Телеграм каналида.
Ўзгартиришларга кўра абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:
- кундузги;
- махсус сиртқи;
- сиртқи;
- кечки.
Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган.