Минимал миқдорда масаллиқ талаб этувчи, бироқ , айтиш жоиз бўлса, максимал даражада мазали бўлган Шарлотка пирогини оддий кунларда ҳам, махсус саналарда ҳам пиширишингиз мумкин.
Зарур масаллиқлар:
- 4 та тухум
- 1 стакан шакар
- 1 стакан ун
- 2 та олма
Тайёрланиши:
Олмани ювиб, арчиб, майда ва ингичка қилиб тўғраймиз.
Тухумни чақиб, миксерда кўпиртира бошлаймиз.
Кўпиртиришни тўхтатмасдан, оз-оздан шакар қўшамиз. Тухум оппоқ ва қуюқ бўлиб кўпириб кетгунича тахминан 10 дақиқа давомида миксерда аралаштиришда давом этамиз.
Сўнг унга унни элаб соламиз ва эҳтиёткорлик билан қошиқ ёрдамида аралаштирамиз. Бунда айланма ҳаракатлар билан эмас, пастдан тепага қаратиб аралаштириш зарур.
Формани мўл қилиб ёғлаймиз ва хамирнинг ярмини соламиз. Устига кесиб тайёрлаб қўйилган олма бўлакларини териб чиқамиз.
Олмаларнинг устидан хамирнинг қолган қисмини солиб, юзасини текислаб чиқамиз.
Шарлоткани 180 даражагача қиздирилган духовкада 35—40 дақиқа давомида пиширамиз.
Олмали пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!