Йиқилдими? Яхши қарамагансиз. Тошма тошиб кетдими? Кўпроқ едиргансиз. Шубҳасиз, ҳаммаси учун масъул бўлишнинг ҳеч имкони йўқ. Айниқса рўйхатимизнинг навбатдаги бандларига.
-
Боладан чарчайди
Ҳатто бола узоқ кутилган ва севимли бўлса ҳам, ҳар бир она қайсидир лаҳзада охирги кучларини сарфлайди ва ич-ичидан бутунлай ҳолдан тойганини ҳис қилади. Оғир меҳнат билан шуғулланувчи одамнинг чарчаши табиий ҳол.
Болани парвариш қилиш, йиллар давомида ҳар дақиқа у ҳақда, унга керак бўладиган нарсаларни ўйлаш ва уларни бажариш – жуда оғир меҳнат. Оғир депрессия ҳолатига тушгандан кўра, яхшиси бунга рўйирост иқрор бўлиш ва оналарнинг ёки энаганинг ёрдамини қабул қилиш керак.
-
Эмизмайди (ёки кам эмизади)
Ҳамма оналар ҳам болаларини кўкрак сути билан етарлича таъминлай олмайди. Бунинг учун у яқинларининг босими остида ўзини «ёмон она»дек ва айбдордек ҳис қилади. Болага биринчи ўринда нима қилишни ўзи ҳам яхши билмайдиган ва шубҳалар остига кўмилган она эмас, балки хотиржам ва яхши кайфиятли она керак бўлади.
-
Болага биринчи қўшимча овқатни ўзи тайёрламасдан, тайёрини беради
Қайсиси фойдалироқ эканлигини ҳеч ким аниқ билмайди. Шифокорлар, бувилар, оналар форуми фойдаланувчилари – бу борада ҳамманинг фикри ҳар хил. Баъзилар қўлда тайёрлангани табиийроқ деб ҳисоблайдилар. Бошқалар эса фабрика сифат назоратига кўпроқ ишонадилар. Уларнинг охиргисига ишонч билан қўшилинг – ва ниҳоят, бунинг учун ўзингизни айблашни тўхтатинг.
Манба: Daryo.uz