Ошхона

Оширма хамирдан рогалик тайёрлаймиз

Мулойим ва енгил хамирли рогалик оилангизнинг барча ёшдаги аъзолари учун бирдек маъқул келиши шубҳасиз. Бундан ташқари, ушбу пишириққа ўз таъбингизга қараб турли-туман қиймаларни солишингиз мумкин. Биз эса қийма сифатида майиздан фойдаландик.

Зарур масаллиқлар:

ачитқи учун:

  • 1 пиёла сут
  • 0,5 пиёла ун
  • 1 ош қошиғида шакар
  • 2 чой қошиғида қуруқ хамиртуруш

хамири учун:

  • 1 та тухум
  • 2 ош қошиғида шакар
  • 1 ош қошиғида ўсимлик ёғи
  • 0,5 кг ун
  • 25 г маргарин

қиймаси учун:

0,5 пиёла майиз

қиёми учун:

  • 0,5 пиёла шакар
  • 1 пиёла сув

Тайёрланиши:

Аввал ачитқини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 1 пиёла сутни илиқдан кўра иссиқроқ ҳароратгача қиздириб, унга 0,5 пиёла ун, 1 ош қошиқ шакар ва 2 чой қошиқ қуруқ хамиртуруш соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва идишнинг оғзини ёпиб, сочиқ билан ўраб, иссиқроқ жойга қўйиб қўямиз.

2

Тахминан 15—20 дақиқадан сўнг ачитқи тайёр бўлади.

3

Хамирни тайёрлаш учун 1 та тухум, 2 ош қошиқ шакар ва 1 ош қошиқ ўсимлик ёғини битта идишга солиб аралаштирамиз.

4

Устига тайёр ачитқини солиб, яна аралаштирамиз.

5

Тахминан 0,5 кг унни солиб, юмшоқ ва қайишқоқ хамир қорамиз. Уни қопқоқли идишга солиб, сочиққа ўраб, иссиқ жойга тахминан 30 дақиқа қўямиз.

6

Хамир бошланғич ҳажмидан тахминан икки баробар катталашиши керак.

7

Ошган хамирни ёйиб, устига эритилган маргаринни сурамиз.

8

Хамирни дастлаб узунчоқ қилиб, сўнг доира шаклида ўраймиз. Уни яна қопқоқли идишга солиб, сочиқ билан ўраб, иссиқ жойга қўямиз.

9.1

9.230 дақиқадан сўнг яна кўтарилган хамирни олиб, ёямиз. Ва марказдан четига қараб учбурчак шаклида тасмалар кесиб чиқамиз.

10

Чўпидан тозаланиб, сувда яхшилаб ювилган майизни хамир бўлакларига солиб чиқамиз.

11

Хамирни кенг қисмидан ингичга томонига қарата ўраб чиқамиз. Ўраш жараёнида хамирни чўзиш лозим.

12

Рогаликларни листга жойлаб, 180 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 30 дақиқа давомида пиширамиз.

13

Рогалик пишгунича, шакарли қиёмни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун идишга 0,5 пиёла шакар ва 1 пиёла сув солиб, сал қуйилгунича аралаштириб қайнатамиз.

14

Пишириқ тайёр бўлгач, ҳали иссиқ пайтида қиёмга ботириб оламиз.

15

Оширма хамирдан рогалигимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!