Биласизми?

Ошхонада асқотадиган фойдали маслаҳатлар

Мақолада уй бекалари учун ошхонада қўл келиши мумкин бўлган тавсиялар билан ўртоқлашамиз.

  • Тухумнинг оқини унинг икки томонидан игна билан тешиб ажратиб олса бўлади. Тухумнинг сариғи эса унинг ичида қолади.
  • Пўсти билан қайнатилган картошка ёрилмасин десангиз, уни бир-икки жойидан тешинг.
  • Қовурилган картошканинг таъмини яхшилаш учун унга 1 чой қошиқ хантал қўшинг.
  • Парранда гўштини қовуришда тайёр бўлишидан бироз олдин тузли сув сепсангиз янада мазали бўлади.
  • Музлатилган балиқни тезроқ эритмоқчи бўлсангиз, пластик пакетдаги илиқ сувга солиб қўйинг.
  • Тўйимлилиги ва таъмини сақлаб қолиш учун ловия қайнаб чиққанидан кейин сувини тўкиб яна бошқа сув ва ўсимлик ёғи солиб қайнатинг.
  • Балиқ бўлаклари ёйилиб кетмаслиги учун қовуришдан олдин туз сепинг, унга яхшилаб белаб олинг ва қизиган ёғга солинг.
  • Арчилган олмалар қораймасин десангиз, уларни тузли совуқ сувга солиб қўйинг.
  • Кўпчиган хамир янада ошиб кетмаслиги учун қоғозни ҳўллаб силкитиб ташланг ва хамирни ўраб қўйинг.
  • Қайладаги қаймоқ юмалоқланиб қолмасин десангиз, ишлатишдан олдин уни озроқ сут солиб суюлтиринг.
  • Олдиндан совитилган тухум оқи яхши кўпиради. Сариғини эса ишлатишдан олдин сал иситиб олинг.
  • Лимон кислотаси гуручни оппоқ ва дона-дона қилади.
  • Хамирнинг ичидаги майизлар бир текисда жойлашиши учун, ишлатишдан олдин уни иссиқ сувда ювинг ва ун сепинг.
  • Манкани тайёрлашдан олдин бир неча марта ювсангиз пиширишда юмалоқ бўлиб қолмайди.
  • Балиқнинг тангачаларини сув тагида тозалаш осонроқ.
  • Яхши пишмайдиган гўштни шўр сув, квас, сирка ёқи қатиқ солиб ивитиб қўйсангиз юмшоқ бўлиб пишади.
  • Қовуришдан олдин хом гўштга ўсимлик ёғи суриб қўйсангиз чиройли бўлиб пишади.

Манба: Daryo.uz