Ошхонада албатта, оналаримизга тенг келадигани йўқ. Мазаси бир умрга татийдиган таомлар тайёрлаш ва ошхонани саранжом-саришта сақлашни уларга чиқаришган. Бироқ оналаримиз ҳам билмаслиги мумкин бўлган ошхона билан боғлиқ баъзи сирлар борки, улардан сизларни қуйида воқиф этамиз.
Тухум узоқ сақланиши учун совитгичга солишдан олдин унга ўсимлик ёғи суринг.
Кесилган торт қотиб қолмаслиги учун унинг кесилган қисмига нон бўлакларини гугурт чўпи ёки тиш тозалагич ёрдамида маҳкамлаб қўйинг.
Бир неча томчи лимон суви зарур бўлиб қолса, бус-бутун лимонни кесишга шошилманг. Уни тиш тозалагич билан тешиб, сал сиқсангиз, шу заҳотиёқ лимон шарбати томчилай бошлайди. Сўнг тешикчани скотч билан ёпиб, лимонни совитгичга қайтариб қўйсангиз бўлади.
Пиёз ва саримсоқ пиёзни сақлаш учун энг яхши жой — тешик-тешикли қоғоз халта. Бундай идишда улар икки ойгача яхши сақланади.
Картошка ниш отиб кетмасин, десангиз уни олма билан сақланг. Олмадаги этилен нишлар пайдо бўлишига қаршилик кўрсатади.
Манго, киви ва авокадони стакан ёрдамида тозалаш қулай бўлади.
Банан шодасининг бирлашган қисмини скотч билан ўраб қўйсангиз, у узоқ вақт бузилмай сақланади.
Сарғайиб қолган кўкатларни ташлаб юборишга шошилманг. Уларни тўғраб, совитгичнинг муз идишига солиб чиқинг, устидан оливка ёғидан қуйинг. Уни музхонада сақлаб, зарур вақтда салат, соус ва шўрвалар учун ишлатишингиз мумкин.
Сотиб олган бананингиз ҳали хомроқ бўлса, уни духовкада “пиширишингиз” мумкин. Бунинг учун уларни листга қўйиб, қиздирилган духовкада 1—2 дақиқа ушланг.
Канселярия михчаси қайнатилган тухумни арчишни анча осонлаштириши мумкин. Бунинг учун тухумни қайнатишдан олдин, пўстлоғини михча билан кичик қилиб тешиб қўйинг.