Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати, кинза, кўкпиёз, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Бақлажонни аввал айлана шаклда тўғраб, кейин тўрт бўлакка бўлинг. Булғор қалампирини ҳам бақлажон бўлаклари катталигида, помидорни эса ярим ой шаклида тўғранг.
2. Бақлажон ва булғор қалампирини қиздирилган ўсимлик ёғида туз сепиб, алоҳида-алоҳида қовуриб олинг. Ёғидан халос бўлиш учун сабзавотларни қоғоз сочиқча устига қўйинг.
3. Қовурилган сабзавотларга қайнатилган нўхат ва помидорни қўшинг. Майдаланган кўкатлар, эзилган саримсоқпиёз, лимон шарбатини ҳам солиб, мурч, туз сепинг. Соя соусини қўшиб аралаштирсангиз, салат тайёр.
3 кишилик
30 дақиқа
Манба: Darakchi.uz