Биласизми?

Ўзбекистонда «ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича консепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Норма.uz хабар берди.

Лойиҳа доирасида мамлакатнинг барча тиббиёт муассасаларини қамраб олувчи Ягона телетиббиёт тизимининг (ЯТТ) яхлит инфратузилмасини яратиш мўлжалланмоқда. Ягона тиббий ахборот маркази унинг фаолият юритишини таъминлаши, шунингдек, «Ақлли тиббиёт» технологияларини жорий этиши керак бўлади. Бу жараён босқичма-босқич ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган.

Бу инновациялар хизматлар кўрсатиш сифатини янги даражага кўтаришга, аҳолига диагностика ва даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш сифатини оширишни таъминлашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда телетиббиёт технологияларини ривожлантириш ва жорий этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • телетиббий консултация/теленасиҳат. Бу ҳолда даволовчи шифокорнинг бошқа тиббиёт муассасасидаги, шу жумладан бошқа шаҳардаги консултант билан бемор борасидаги муҳокамаси таъминланади;
  • телетиббий маъруза/семинар. Маърузачи (муаллим) барча иштирокчиларга бир вақтнинг ўзида мурожаат қилиши мумкин, улар эса, ўз навбатида, — бир-бири билан шахсан мулоқот қилиш имконияти мавжуд бўлмаганда маърузачига мурожаат қилиши мумкин;
  • телемониторинг (телеметрия). Кўпгина мижозларнинг маълумотлари консултатив марказга жўнатилади. Мазкур технология мижоздан махсус қурилмани олиб юришни талаб қилади, у бемор тўғрисидаги холис маълумотларни беришни таъминлайди. Олинган маълумотлар ташхисни аниқлаштириш ва даволашни янада самаралироқ олиб бориш учун зарурдир;
  • телетиббиёт кенгаши/консилиум/симпозиум. Алоқа турли муассасаларда жойлашган учрашув иштирокчиларига бир-бири билан мулоқот қилиш ва долзарб вазифаларни муҳокама қилиш имконини берувчи схема орқали ташкиллаштирилади.

Тиббиёт муассасаларини керакли асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш бўйича тадбирлар ва телетиббиёт тизимини босқичма-босқич ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган.