Зарур масаллиқлар: хамирига: 400 гр. ун, 1 ст. помидор шарбати, 80 мл. ўсимлик ёғи; ичига солишга: 400 гр. мол гўшти қиймаси, 2-3 бош пиёз, 1 боғ селдерей кўкати, туз, қора мурч, седана уруғи; устига сепишга: тухум сариғи, писта мағзи.
Тайёрланиши: 1. Помидор шарбатига бир чимдим туз солинг. Ўсимлик ёғи ва ун қўшиб, хамир қоринг. Тайёр бўлгач, хамирни целлофанга ўраб, 15 дақиқага музлаткичга қўйинг.
2. Гўшт қиймасига майда тўғралган пиёз ва селдерей кўкатини қўшиб, зираворлар билан таъмини созлаб олинг.
3. Тинган хамирдан кичик зувалачалар ясанг. Ҳар бирини юпқалаб ёйиб, ўртасига қийма солинг. Сўнг учбурчак шаклда тугиб чиқасиз.
4. Тугилган сомсаларни ёғланган газ печи патнисига жойлаб, юзига аталанган тухум суртинг ва писта мағзи билан безатинг. Сомсалар 180 даражада қиздирилган газ печида 35-40 дақиқада тайёр бўлади.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа
8 кишилик
Манба: Darakchi.uz