Агар сизга қаҳванинг одатдаги мазаси ёқмаётган бўлса, ҳар бир ошхонада топиладиган мана бу масаллиқлар унинг таъмини янада мазалироқ қилишга ёрдам беради.
1. Какао кукуни
Кўпчилик кафеларда моккачино ичимлиги тайёрланади. Бу ичимликка қаҳва, сут ва шоколад қўшилади. Лекин бу мазали ичимлик сиз учун бироз қимматлик қилиши мумкин.
Аммо бу ичимликни ўзингиз ҳам уйда бемалол тайёрлай оласиз. Бунинг учун қаҳва донларини 1-1,5 ош қошиқ ширин бўлмаган какао кукуни билан биргаликда майдалашингиз керак бўлади. Тайёр бўлган қаҳвага бироз қаймоқ қўшинг. Бу сизнинг севимли ичимлигингизга ёқимли шоколад таъмини ва хушбўй ҳидини қўшади.
2. Зираворлар
Зираворларнинг бир чимдими хушбўй қаҳва ҳидига ўткир таъм қўшади. Бунинг учун долчин, мускат ёнғоғи, қуритилган лаванда гули, кардамон ва таъбингизга ёқадиган бошқа зираворларни ишлатишингиз мумкин. Уларни чой қошиғининг ¼ қисми миқдорида майдаланган қаҳвага қўшасиз ва дамлайсиз.
3. Экстрактлар
Улар нафақат пазандаликда, балки хушбўй қаҳва тайёрлашда ҳам керак бўлади. Қаҳва тайёрлашдан олдин 1 чой қошиқ ваниль ёки кокос экстрактини қаҳва донлари билан аралаштиринг. Агар сиз тажриба қилиб кўришдан қўрқмасангиз, унда ялпиз экстракти ёки ҳатто ром эссенциясини ҳам синаб кўришингиз мумкин.
4. Туз
Туз қаҳванинг аччиқ таъмини нейтраллаштиради ва натижада ичимлик янада мазалироқ бўлади. Қаҳва тайёрлашда чой қошиғининг ⅛ қисмича миқдордаги тузни қаҳва донларига қўшинг.
Манба: Daryo.uz