Қандай қилиб асабларни тинчлантириш ва стрессни кетказиш тўғрисидаги маслаҳатлар – айниқса замонавий ҳаётда шиддатли суръат билан яшаётганларга керак бўладиган жуда фойдали маслаҳатлар ҳисобланади.
Сиз ҳамма касалликлар асаблардан деган иборани эшитган бўлсангиз керак. Агар кўнглингиз тинч бўлса, муаммолар ҳам унчалик қўрқинчли кўринмайди, касалликлар ҳам енгилроқ кечади.
Лекин сизда ҳар доим ишда ҳам, кўчада ҳам стрессли ҳолатлар пайдо бўлса нима қилиш керак?
Медитациянинг ҳар хил техникалари мавжуд, лекин уларнинг деярли ҳаммаси нафас олиш-чиқариш машқлари ва диққатни бирор-бир ижобий нарсага қаратишга асосланган.
Ўнгача сананг, мушакларни бўшаштиришга, улардан тангликни олишга ҳаракат қилинг, нафас олишга ва чиқаришга эътибор беринг (одатда стресс ҳолатида нафас ушлаб турилади).
Ҳатто фожиалардан ҳам яхши лаҳзаларни изланг, зеро кўп ҳолларда бу оддий кўнгилсизлик бўлади ва сиз бир неча кундан кейин уларнинг устидан куласиз.
Кулгили томонларини топишга ҳаракат қилинг, ҳатто жилмайиш ҳам кескинликни пасайтиради ва асабларни тинчлантиради.
Тинчланиш учун дори-дармонлар ичишга шошилманг. Мойчечак, ялпиз, лимонўт ва валериана қайнатмаларидан ичинг, ётинг ва ўзингизни чалғитишга ҳаракат қилинг.
Кундузи асабларни қандай қилиб тинчлантиришни ўйламаслик учун стрессли ҳолатларни камайтиринг.
Албатта, сиз тангликдан тўлиқ қутула олмайсиз, лекин тўйиб ухласангиз сизнинг жаҳлингизни чиқариш қийин бўлади.
Тўғри овқатланиш, иш ва дам олиш тартиби, яхши режалаштирилган кун сизни чидамли ва ҳатто стрессни юқтирмайдиган бўлишга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz