Гуллар бизга бутун ҳаётимиз давомида ҳамроҳлик қилади. Гулдаста танлашда кўп йиллар ичида амал қилиш жуда муҳим бўлган маълум бир ёзилмаган қоидалар юзага келган.
Бизнинг бир неча фойдали маслаҳатларимиз сизга гулларни турли вазиятлар учун қийналмасдан танлашга ёрдам беради.
Гулдастадаги гуллар сони ҳақида
Собиқ иттифоқ мамлакатларида гулдаста тоқ сонли гуллардан ташкил топган бўлиши керак, жуфт – фақат қабрга қўйиладиган гулдасталар учун деган қоида маҳкам ўрнашиб қолган.
Лекин АҚШда ва кўпчилик Европа мамлакатларида жуфт сон жуфтлик, севги ва муваффақиятлар рамзи ҳисобланади.
Фойдали маслаҳат: Энг мувофиқ вариант турли хил кўплаб гуллардан ташкил топган ёки ўз ичига ҳар хил йирик ва майда гулли тўпгулларни олган гулдастадир. Бу фрезиялар, атиргуллар, хризантема шохчалари ёки гипсофиллар бўлиши мумкин.
Гулдаста учун гулларнинг рангини танлаймиз
Европа мамлакатлари учун оқ ранг – тозалик ва нозиклик тимсоли, Шарқ халқлари учун эса – мотам тимсоли бўлиб ҳисобланади. Салиқ гуллар баъзилар учун — айрилиқ тимсоли бўлса, бошқалар учун эса – бу қуёш ранги, қувонч ва илиқликни англатади.
Фойдали маслаҳат: Турли хил рангли гуллар йиғилган ёки асосий ранги бир хил тусда (оқ-пушти, оч жигарранг-қизил) бўлган гулдастани танлашингиз мумкин.
Гулдаста ясаймиз
Гулдаста учун ўсимликлар турини танлаб олиш жуда қийин масала. Атиргул севги рамзи ҳисобланади, қизил чиннигулдан расмий тадбирларда ёки мотам маросимларида фойдаланилади. Хризантемалар эса – бетараф гуллар ҳисобланади.
Фойдали маслаҳат: Муаммолар ва қийинчиликлардан қочиш мақсадида муайян бир тадбир ёки воқеа учун гулдаста танлашда – асосан антуриумлар, герберларга ўхшаш экзотик гуллар сотиб олинг.
Манба: Daryo.uz